Бугун, 11 октябрь куни соат 09:50 да Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 09:53 да етиб бориб, ёнғин соат 10:03 да қуршаб олинган ва соат 10:25 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида уйнинг тахминан 20−25 кв.м майдонда шифт ва ички қисми ёниб зарарланган.

Тезкор ҳаракатлар натижасида 6 нафар фуқаро қутқарилиб, ҳаёти сақлаб қолинган. 1 нафар фуқаро кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан ҳалок бўлган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.