Пойтахтда «Ваз-2114» (Lada Samara) автомобили ағдарилиб кетди, дея хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Ҳодиса 31 июль куни соат 16:20 ларда Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Муқумий кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчи Х.Т. (1981 й.т.) «Ваз-2114» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси ағдарилган. Ағдарилиш оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида бир нафар йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.