Фарғона вилоятининг Бувайда туманида Nexia-2 ва электроскутер тўқнашиши оқибатида вояга етмаган йўловчи вафот этди, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати.

1 май куни фуқаро Қ.А. Nexia-2 русумли автомашинасини Ўртақўнғирот қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган электроскутер билан тўқнашган.

Натижада скутер йўловчилари вояга етмаган Н.Р. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган ҳамда Ғ.А. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан (транспорт бошқарувчиси томонидан транспорт воситасидан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.