«фарғона» тегли мақолалар


Саноат ерлари тоифасини ўзгартириш учун энди Ҳукумат комиссияси розилиги талаб этилади
28 июл 2023, 12:04

Саноат ерлари тоифасини ўзгартириш учун энди Ҳукумат комиссияси розилиги талаб этилади

Президент Фарғонада ишлаб чиқариш бўлган давлат объектлари хусусийлаштирилиб, ўрнида якка тартибдаги уй-жойлар қурилаётганини танқид қилди. Шу сабабдан энди саноат мақсадлари учун мўлжалланган ерлар тоифаси фақат Ҳукумат комиссияси розилиги билан ўзгаради.

Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ва бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
27 июл 2023, 21:31

Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ва бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди

Ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят ИИБ ва солиқ бошқармаси бошлиқлари, Риштон тумани ва Марғилон шаҳар ҳокимлари ишдан олинди. Шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосарлари, Бағдод, Қува ва Бувайда туманлари ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.

Фарғонада 1213 туп дарахт кесиб ташлангани аниқланди
26 июл 2023, 16:35

Фарғонада 1213 туп дарахт кесиб ташлангани аниқланди

Бош прокуратура томонидан Фарғона вилоятида Катта Андижон канали қирғоғида ўсиб турган 1213 туп дарахт январь-февраль ойларида кесиб ташлангани, бунинг оқибатида табиатга 4,6 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди.

Фарғонада ИИО ходимлари кийимида тармоққа видео жойлаган 21 ёшли қиз жаримага тортилди
23 июл 2023, 08:46

Фарғонада ИИО ходимлари кийимида тармоққа видео жойлаган 21 ёшли қиз жаримага тортилди

ИИО ходимлари хизмат кийимида видеога тушиб, уни тармоқларга жойлаштирган 21 ёшли қувалик қизга нисбатан 660 минг сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилди. Унга мазкур кийим-бошни берган ИИО ходимининг хатти-ҳаракатлари юзасидан эса хизмат текшируви тайинланди.

Фарғонада 11 ёшли қизнинг мурдаси зўрлаш аломатлари билан топилди
22 июл 2023, 12:06

Фарғонада 11 ёшли қизнинг мурдаси зўрлаш аломатлари билан топилди

Фарғона шаҳридаги қурилиши тугалланмаган бино ёнидан 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилди. 17 ёшли гумонланаётган шахс қўлга олинган.

Фарғонада тўрт эркак бир аёлни дўппослаб, зўрлагани айтилмоқда
16 июл 2023, 16:17 1

Фарғонада тўрт эркак бир аёлни дўппослаб, зўрлагани айтилмоқда

Бешариқ туманида тўрт эркак оилали, икки фарзанди бор аёлни зўрлагани айтилган видео тармоқларда тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ ҳолат тўрт ой олдин содир бўлганини маълум қилди. Гумонланувчилар ушланган.

Фарғона вилоятидаги масжидда эркак танишига пичоқ билан ҳужум қилди
7 июл 2023, 00:23

Фарғона вилоятидаги масжидда эркак танишига пичоқ билан ҳужум қилди

Фарғона вилоятининг Данғара туманида эркак масжидда намоз олдидан таҳорат олаётган танишини пичоқлади. Маълум бўлишича, масжидга кетаётганда улар ўртасида можаро келиб чиққан. Ҳужум қилган шахс қўлга олиниб, жиноий иш очилган.

Фарғонада фуқароларни Ҳажга юбориш учун 10 минг доллар олган туристик фирма ходими ушланди
9 июн 2023, 11:06

Фарғонада фуқароларни Ҳажга юбориш учун 10 минг доллар олган туристик фирма ходими ушланди

Фарғона шаҳридаги туристик фирма ходими раҳбарининг кўрсатмаси асосида фуқародан Ҳажга юбориш эвазига 20 минг доллар талаб қилиб, шундан 10 минг доллар олгани айтилмоқда. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Фарғонада ЙТҲ оқибатида Италия фуқароси ҳалок бўлди
7 июн 2023, 15:50

Фарғонада ЙТҲ оқибатида Италия фуқароси ҳалок бўлди

Олтиариқ туманида Nexia-2 ҳайдовчиси велосипед бошқариб кетаётган Италия фуқаросини уриб юборди. У олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этди.

Фарғонада 14 гектар ерни $140 мингга сотмоқчи бўлган Россия фуқароси ушланди
2 июн 2023, 12:35

Фарғонада 14 гектар ерни $140 мингга сотмоқчи бўлган Россия фуқароси ушланди

Фарғонада Россия фуқароси 14 гектар боғдорчилик ерини ҳужжатларсиз 140 минг долларга сотмоқчи бўлгани айтилмоқда. У бўнак сифатида 15 минг доллар олаётган вақтда қўлга олинди

Фарғонада аёл 8 ойлик қизини сотмоқчи бўлди
17 апрель 2023, 10:46

Фарғонада аёл 8 ойлик қизини сотмоқчи бўлди

Фарғона вилоятида 8 ойлик қизини 10 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди. У бу пулга квартира сотиб олмоқчи бўлган.

Тошкент ва Фарғонада тадбиркорлар 25 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
2 апрель 2023, 12:29

Тошкент ва Фарғонада тадбиркорлар 25 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Тошкентдаги 4 та газ «заправка» ва Фарғонадаги битта оҳак цехида табиий газдан ноқонуний фойдаланиши оқибатида давлатга жами 25 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди.

Фарғонада 17 ёшли қиз аттракциондан тушиб кетиб, жароҳат олди
30 март 2023, 10:53

Фарғонада 17 ёшли қиз аттракциондан тушиб кетиб, жароҳат олди

Риштон туманида 17 ёшли қиз истироҳат боғидаги аттракциондан эҳтиётсизлик сабаб тушиб кетиб, тан жароҳати олди. «У Бағдод туманидаги шифохонада даволанмоқда, аҳволи яхшиланяпти», дейилади вилоят ИИБ хабарида. Ҳолат бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланди, терговга қадар текширув кетмоқда.

Фарғонада ўқувчи қиз ўзини 16 қаватли уй томидан ташламоқчи бўлди
12 март 2023, 17:59

Фарғонада ўқувчи қиз ўзини 16 қаватли уй томидан ташламоқчи бўлди

Фарғонада 14 ёшли қиз ўзини 16 қаватли уйнинг томидан ташламоқчи бўлди. Уни ИИБ ва ФВВ ходимлари томдан соғ-омон тушириб олди. Воқеага қизнинг ўгай отаси билан жанжаллашиб қолгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Фарғонада 20 ёшли йигит онасини пичоқлаб ўлдирди
7 март 2023, 15:54

Фарғонада 20 ёшли йигит онасини пичоқлаб ўлдирди

Марғилонда 20 ёшли йигит жанжал сабаб онасини пичоқлаб ўлдирди. Унга нисбатан 12 йил қамоқ жазоси тайинланди.

Фарғонада 2 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди
4 март 2023, 17:40

Фарғонада 2 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Фарғона шаҳрида 3 киши ис газидан заҳарланиб, уларнинг 2 нафари вафот этди. Терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ЎзДЖТСУ Фарғона филиалида 356 абитуриентнинг баллари ўзгартирилгани аниқланди
28 феврал 2023, 19:04 1

ЎзДЖТСУ Фарғона филиалида 356 абитуриентнинг баллари ўзгартирилгани аниқланди

ЎзДЖТСУ Фарғона филиалида ўтказилган касбий имтиҳонларда 356 нафар абитуриент тўплаган балларга сохта ёзувлар киритилиб, уларнинг 322 нафарига балл қўшиб берилгани, 34 нафарининг баллари эса камайтирилгани аниқланди. Натижада юқори балл тўплаган 145 нафар абитуриент ўқишга кира олмаган.

Фото: Фарғонада йўлнинг қатнов қисми ўпирилиб тушди
10 феврал 2023, 12:48

Фото: Фарғонада йўлнинг қатнов қисми ўпирилиб тушди

Бешариқ туманида йўлнинг қатнов қисми ўпирилиб, оқибатда Nexia ҳайдовчиси жароҳатланди. Ҳолат ўрганилмоқда.

Фарғонада 2023 йил охиригача 100 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станцияси қурилади
5 феврал 2023, 12:13

Фарғонада 2023 йил охиригача 100 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станцияси қурилади

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида 98 млн доллар эвазига қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилади. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров лойиҳани 2024 йил 2-чорагида эмас, балки 2023 йил охиригача якунлаш кераклигини айтиб, бунинг учун ҳар томонлама кўмак кўрсатилишини билдирди.

Фарғонада станция бошлиғи тадбиркордан $1,5 минг талаб қилгани айтилмоқда
30 январ 2023, 10:56

Фарғонада станция бошлиғи тадбиркордан $1,5 минг талаб қилгани айтилмоқда

«Қўқон минтақавий темир йўл узели»нинг «Андижон-1» станцияси бошлиғи тадбиркордан уларга бериладиган имтиёзлардан фойдаланишга ёрдамлашишини айтиб, $1,5 минг олган вақтида ушланган. Гумонланувчига жиноят иши очилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг