Фарғона шаҳар ҳокими Ҳамид Хабибидинов лавозимдан озод этилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг жума куни Фарғона шаҳридаги «Шодиёна» маҳалласига кутилмаган ташрифидан сўнг содир бўлди.

«[Президент] аҳоли билан мулоқот қилиб, яшаш тарзи билан танишди, муаммоларини сўради. Сектор раҳбарларининг фаолиятидан умуман қониқмади», — деб ёзади ЎзА.

Фарғона шаҳрида ўз вазифаларини бажаришда йўл қўйилган камчиликлари учун шаҳар ҳокими, прокурори, ички ишлар ва солиқ инспекцияси бошлиғи ишдан олинди, дейилади хабарда.

Янги раҳбарларнинг эълон қилиниши кутилмоқда.

Бундан аввал, Шавкат Мирзиёев Қува туманининг сектор раҳбарларини ишдан олганлиги ҳақида хабар берган эдик.