10 май куни Фарғонада ЙТҲ натижасида 6 фуқаро — икки оила вакиллари вафот этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги томонидан ўтказилган ЙТҲларнинг олдини олиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва олдинда турган вазифаларни келишиб олиш юзасидан тезкор йиғилишда маълум қилинган.

Қайд этилишича, 10 май куни Ёзёвон тумани ҳудудидан ўтган А-373 халқаро аҳамиятдаги йўлда содир этилган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 6 нафар фуқаро — икки оила вакиллари вафот этган. Яна 4 нафар фуқаро туман шифохонасининг жонлаштириш бўлимида даволанмоқда.

«Шундан келиб чиқиб, водий вилоятларини боғловчи А-373 йўналишидаги йўл белгилари, бетон тўсиқлар, йўл ёритгичларини қайта кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, водий вилоятлари тўлиқ ўрганиб чиқилиши таъкидлаб ўтилди», — дейилади хабарда.