Халқ депутатлари Фарғона шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Мирзоҳид Муродилович Убайдуллаев Фарғона шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди, деб хабар берди ЎзА.

Бунгача, 2020 йил апрелидан, у Фарғона вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мирзоҳид Убайдуллаев (1976 йилда туғилган) Фарғона вилоятида туғилган. Фарғона политехника институтини (1999), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабини тугатган (2013). ЎзЛиДеП партиясининг аъзоси.

Илгари у Марғилон шаҳар ҳокими (2016−2020), Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси ўринбосари (2015−2016), вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи (2014−2015), вилоят Ғазначилик бошқармаси бошлиғи (2010−2014) ва бошқа лавозимларда ишлаган.

Олдинги ҳоким Ҳамид Хабибидинов президантнинг режасиз Фарғона шаҳридаги маҳаллалардан бирига ташриф буюрганидан сўнг ишдан бўшатилди. Президент уни маҳалла қўмитаси биносининг аҳволи, ички йўллари ва уйлар яқинидаги ахлат учун танқид қилган эди.