4 май куни Фарғонада Malibu автомашинаси велосипедчини уриб юборди, дея хабар бермоқда «Zamon» информацион дастури.

Ҳодиса соат 18:30 ларда Фарғона шаҳар Фарғона кўчасида содир бўлган. Malibu русумли автомашина ҳайдовчиси А.Н. йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетган велосипедчини У.М.ни уриб юборган.

Натижада, жабрланувчи бош ҳамда чап оёқ қисмидан жароҳат олиб, шифохонага олиб борилди. Жабрланувчи олган тан жароҳатлари натижасида вафот этди.

Маълум қилинишича, велосипедчи йўлнинг қатнов қисмига чиқиб юбориши оқибатида ЙТҲ содир бўлган. Ҳозирда воқеа юзасидан суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.