«самосуд» тегли мақолалар


Қашқадарёда аёл кишини «самосуд» қилганларнинг 2 нафари қамалди
17 март 2023, 18:04

Қашқадарёда аёл кишини «самосуд» қилганларнинг 2 нафари қамалди

Қашқадарёда аёл ва у билан ишқий муносабатда бўлган эркакнинг сочини олиб, қамчилаб «самосуд» қилган ота ва унинг 3 ўғлига суд ҳукми ўқилди. Вилоят судлари ахборот хизматига кўра, уларнинг икки нафарига 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Бир нафари 3 йилга, яна бири 2 йилга қамалди.

Тошкент вилоятида «самосуд» қилиш билан шуғулланган гуруҳ аъзолари ушланди
13 феврал 2023, 16:21

Тошкент вилоятида «самосуд» қилиш билан шуғулланган гуруҳ аъзолари ушланди

Қибрай туманида 2 кишини гуруҳ бўлиб калтаклаганлар ушланди. Ҳолат юзасидан безорилик моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Ижтимоий тармоқда «самосуд»ни ёқлаб кескин чиқиш қилган имом ноиб ишдан бўшатилди
20 сентябрь 2022, 19:29

Ижтимоий тармоқда «самосуд»ни ёқлаб кескин чиқиш қилган имом ноиб ишдан бўшатилди

Тошкентдаги «Азиз ота» жоме масжиди имом ноиби ижтимоий тармоқ орқали «самосуд»ни ёқлаб чиқиш қилгани учун ишдан олинди. Мусулмонлар идораси амалдаги қонунларга зид равишда зўравонликка чақирувчи бу каби чиқишларни қоралади.

Тошкентда аёл рашк сабаб талаба қизни «самосуд» қилди
19 сентябрь 2022, 17:06

Тошкентда аёл рашк сабаб талаба қизни «самосуд» қилди

Тошкентда аёл рашк сабаб Педагогика университети талабасини «самосуд» қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Олийгоҳ матбуот хизматига кўра, ҳолат талабага ҳам тушунарсиз бўлган. Қиз воқеа юзасидан ИИОга ариза йўллаган. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Қашқадарёда аёл эри ва унинг қариндошлари томонидан «самосуд» қилинди
13 июл 2022, 10:06

Қашқадарёда аёл эри ва унинг қариндошлари томонидан «самосуд» қилинди

Қашқадарёда аёл ўзининг эри ва унинг қариндошлари томонидан калтакланди. Вилоят ИИБ бунга аёл бошқа фуқаро билан ишқий муносабатда бўлиб юргани сабаб бўлганини айтмоқда. Аёлни боғлаб қўйиб, сочини кесиб, калтаклагани ва қамчи билан муттасил ургани учун гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқанд вилоятида аёл киши «самосуд» қилинди
16 июн 2022, 14:38

Самарқанд вилоятида аёл киши «самосуд» қилинди

Самарқандда дала майдонида она-бола биргаликда бошқа бир аёлни «самосуд» қилгани айтилмоқда. Видеода йигит токқайчи ушлаб олгани, аёл эса жабрланувчининг бош қисмига ураётганини кўриш мумкин. Самарқанд вилоят ИИБ ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

4 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
4 апрель 2022, 22:00

4 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ходимларни штат қисқаришидан огоҳлантирган Адлия вазирлиги, карантин вақтида ҳисобланмаган пенсияларни тўлиқ тўлаб берилиши, қиличбозлик бўйича илк ўзбекистонлик жаҳон чемпиони, Оксана Чусовитинадан яна янги соврин, ҳафта иссиқ бўлиши кутилаётгани, QR-кодли чек учун Сурхондарёда «самосуд» қилинган журналист ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 4 апрелдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

«Қонунингни Тошкентга бориб талаб қиласан». Журналист Сурхондарёда «самосуд» қилинди
4 апрель 2022, 15:20

«Қонунингни Тошкентга бориб талаб қиласан». Журналист Сурхондарёда «самосуд» қилинди

Термизда Kun.uz мухбири ва «Заковат» билимдони Аббос Салайдинов дорихона сотувчисидан QR-кодли чек талаб қилгани учун «самосуд» қилинди. Дорихона эгаси ва сотувчиси унга «қонунни Тошкентга бориб талаб қилишини» айтиб, жисмоний куч ишлатгани ва ҳақорат қилгани айтилмоқда. Дорихона эгаси, сотувчи, хаттоки журналистнинг ўзига нисбатан маъмурий иш қўзғатилди.

Харид чеки сабаб фуқароларни «самосуд» қилган шахсларга маъмурий чора кўрилди
26 март 2022, 13:16

Харид чеки сабаб фуқароларни «самосуд» қилган шахсларга маъмурий чора кўрилди

Тошкентнинг иккита туманида харид чеки берилмаганлиги учун дўконнинг QR-кодини сканер қилиб, «Soliq» мобил иловаси орқали мурожаат йўллаган харидорлар тадбиркорлар томонидан «самосуд» қилинди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилганини маълум қилди.

Паркент туманида сойда чўмилаётган аёл самосуд қилинди
26 июл 2021, 10:36

Паркент туманида сойда чўмилаётган аёл самосуд қилинди

Тошкент вилоятининг Паркент туманида жойлашган сойда чўмилаётган аёл бошқа бир аёл томонидан калтакланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Навоийда қоидабузарликларни суратга олган фуқаролар таксичилар томонидан калтакланди
30 июн 2021, 10:13

Навоийда қоидабузарликларни суратга олган фуқаролар таксичилар томонидан калтакланди

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида бир неча такси ҳайдовчилари қоидабузарликларни суратга олган 2 нафар фуқарони калтаклашди. Таксичилар уларнинг суратга олган телефонини тортиб олишган ва Spark автомашинасига моддий зарар етказган.

Хоразмда «самосуд» уюштирган аёлларга жазо тайинланди
21 апрель 2021, 14:40

Хоразмда «самосуд» уюштирган аёлларга жазо тайинланди

Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани «Оқдарбанд» қишлоғи ҳудудида тўрт аёл улардан бирининг оилали ўғли билан яшаб келаётган бошқа бир аёлнинг кийимларини йиртиб, қайчи билан сочларини кесиб «самосуд» уюштирган эди. Уларга жазо тайинланди.

Қасддан одам ўлдирганлик учун жавобгарликка тортиш ёшини узайтириш таклиф этиляпти
24 март 2021, 01:41

Қасддан одам ўлдирганлик учун жавобгарликка тортиш ёшини узайтириш таклиф этиляпти

Бош прокуратура Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлашга оид президент қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Унга кўра, Ўзбекистонда қасддан одам ўлдирганлик учун жавобгарликка тортиш ёшини 13 ёшдан 14 ёшгача узайтириш таклиф этиляпти. Бундан ташқари, Жиноят кодексига самосуд жиноятига оид нормани киритиш, 128-, 129-моддалари санкцияларини ошириш мақсад қилинган.

Хоразмда «самосуд»: Бир гуруҳ аёллар бошқа бир аёлни ечинтириб, жараённи видеога олишди
23 ноябр 2020, 19:04

Хоразмда «самосуд»: Бир гуруҳ аёллар бошқа бир аёлни ечинтириб, жараённи видеога олишди

Хоразмда бир гуруҳ аёллар бошқа бир аёлнинг қизлигини текшириш мақсадида ечинтириб, жараённи видеога олишди. «Самосуд» иштирокчиларининг шахси аниқланиб, ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Сурхондарёда спорт мактаби тарбияланувчилари уюштирган «самосуд» бўйича изоҳ берилди
17 ноябр 2020, 12:28

Сурхондарёда спорт мактаби тарбияланувчилари уюштирган «самосуд» бўйича изоҳ берилди

Тергов департаменти ижтимоий тармоқларда тарқалган «Сурхондарёда бир гуруҳ спорт мактаби тарбияланувчилари „самосуд“ уюштириб, катта жанжал келтириб чиқарди» номи остида тарқалган видео юзасидан муносабат билдирди. «Самосуд» уюштирганларга «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов департаменти Навоийдаги «самосуд» юзасидан маълумот берди
8 октябр 2020, 16:30

Тергов департаменти Навоийдаги «самосуд» юзасидан маълумот берди

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти фуқарони арқон билан боғлаган ҳолда трактор тиркамасида мажбурий равишда олиб кетаётганлиги акс этган, Навоийдаги «самосуд» видеоси ҳақида маълумот берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг