Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида Spark русумли автомобил йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, 5 июль куни соат 04:38 ларда Тайлоқ туманидан ўтувчи М-39 Бишкек-Олмаота-Тошкент-Термиз автомобил йўлида Самарқанд туманида яшовчи 1980 й. т. ҳайдовчи Spark автомашинасини Термиз-Самарқанд йўналиши бўйича бошқариб келаётиб, белгиланган тезликни ошириши туфайли бошқарувни йўқотган.

Оқибатда йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилган. Ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳайдовчи ёнида бўлган, 1969 й. т. йўловчи Тойлоқ тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани Тергов бўлими томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида Lada Largus ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Маълум қилинишича, хоразмлик ҳайдовчи бошқарувида бўлган Lada Largus 6 июль куни соат 05:00 ларда Оқдарё туманидан ўтувчи М-37 автомобил йўлида ҳайдовчиси бухоролик бўлган Мерcедес русумли юк машинасининг орқа қисмига урилиб, тўқнашув содир қилган.


Оқибатда Lada Largus автомобилининг икки йўловчиси — 52 ва 25 ёшли фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган.

Aвтомашинада бўлган икки киши тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

2 июль куни Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи М-41 йўлида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.


Маълум бўлишича, соат 03:30 ларда Жарқўрғон-Термиз йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган Cobalt автомобили қарама-қарши йўналишда келаётган «КамAЗ» юк машинаси билан тўқнашув содир этган. Оқибатда енгил машина ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.

Aвария юк машинасининг Cobalt йўлига чиқиб кетиши, тонг саҳардаги чарчоқ ва ҳайдовчининг тажрибаси камлиги натижада юзага келган.