Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидаги 28-мактабнинг 7−11-синфларида таҳсил олувчи айрим ўқувчилар ўз синфхоналарини таъмирлаш ишларига жалб қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.

«Дарё»га мурожаат қилган шахснинг қўшимча қилишича, тозалаш-таъмирлаш ишларига чақирилганлар орасида қизлар ҳам бор.

Барча фотолар: «Daryo» нашрига тегишли.

Аввалроқ Тойлоқда 5- ва 8-синф ўқувчиларини таълим муассасаси ҳудудини ободонлаштириш ишларига чиқарган мактаб директори 15,6 миллион сўм жаримага тортилган эди.