9 июнь куни соат 04:35 ларда, Самарқанд шаҳрида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида Nexia (2002 йилда ишлаб чиқарилган) автомобилига ўрнатилган газ баллони ёрилиб, портлаш содир бўлди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ матбуот хизмати.

Портлаш оқибатида автомобиль ва шохобчанинг газ тақсимлаш айвонининг тунукали шифт қисми зарарланган.
Тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Самарқанд шаҳар ФВБ ва ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ЙҲХББ барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги автомобилга ўрнатилган газ баллоннинг созлиги ва яроқлилигига эътиборли бўлишга чақирди.

Аввалроқ, Жиззах,Қашқадарё ва Сирдарёдаги газ баллонларининг ёрилиши ҳақида ёзган эдик.