Ургут тумани Мерганжа маҳалласидан ўтувчи йўлда кетаётган Cobalt русумли автомашинаси 5 ёшли қизалоқни уриб юборди. Бу ҳақда «Zamon» дастури хабар бермоқда.

ЙТҲ оқибатида қизалоқ воқеа жойида вафот этди.

Ургут тумани ЙҲХБ бошлиғи Баҳодир Холмоновнинг таъкидлашича, қизалоқ ота-онанинг қаровисиз қолдирилган.

У эрталаб соат 8:00 ларда бозорга бормоқчи бўлган ва йўлни кесиб ўтаётган вақтда Cobalt автомобили тезлигини ошириш оқибатида қизалоқни уриб юборган. Натижада қизалоқ қарама-қарши йўналишда келаётган «ЗИЛ» автомобилининг орқа балонига тушиб қолган.