ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан Самарқанд вилояти, Иштихон туманида Суриядаги террористик гуруҳлар жангариларига қўшилишга уринганликда гумон қилинган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.

«Ҳибсга олинган шахслар интернет тармоғи орқали террорчи ташкилотлар ғоялари таъсирида Туркия давлати орқали Суриядаги жанговор ҳаракатларда иштирок этиш мақсадида, кетишга тайёргарлик кўраётган бўлган», — дейилади хабарда.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тезкор-суриштирув тадбирлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Самарқандда террористик гуруҳлар сафига қўшилмоқчи бўлган 14 киши ушлангани ҳақида хабар берилган эди.