3 июль куни Самарқанд вилояти, Жомбой туманида жойлашган «Зарафшон Миллий табиат боғи»да ёнғин содир бўлди (видео), дея хабар бермоқда вилоят ФВБ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, соат 21:10да Жомбой тумани «Олмазор» МФЙ, Қарабчи қишлоғида жойлашган «Зарафшон Миллий табиат боғи»да ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар берилган.

Олинган хабарга асосан ёнғин жойига 5 та ЁҚЭлари соат 21:51 етиб борганда, милий боғнинг 1,5 гектар майдонда тўқайзорлар (малина, бутазор, шох-шабба) ёнаётган бўлган. Ёнғин соат 02:51да ўраб олиниб, соат 04:03да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда.