1 июль куни Пайариқ туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди, дея хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати.

Ҳодиса соат 12:00 ларда, Пайариқ тумани «Эшмонсоқ» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-48 автомобиль йўлининг 26 км.да содир бўлган.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

«Жиззах-Гагарин-Самарқанд-Пайариқ» йўналишида аҳолига хизмат кўрсатувчи автобуснинг йўлига, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Damas русумли транспорт воситасининг чиқиб кетиши натижасида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида, Damas ичида бўлган икки нафар фуқаро ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.