Ўзгидромет Ўзбекистон бўйича 1−3 апрель кунлари кутиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Март ойининг охирги кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрондан илиқ ҳаво кириб келиши бошланди, ушбу ҳолат апрель ойининг биринчи ҳафтасида ҳам давом этади, дейилади хабарда.

1 апрель кундуз куни ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +20, +24 даражагача, баъзи жойларда +25, +28 даражагача исийди. Бу апрель ойи бошидаги кўп йиллик қийматлардан +4, +6 даражага юқоридир.

Республика ҳудудининг катта қисмида ушбу кунларда асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах вилоятларида, шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 2 апрель шанба куни ҳаво булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалидроқ бўлиши мумкин.