Ҳафтанинг илк уч куни давомида республиканинг барча ҳудудларида бироз шамол билан асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Қайд этилишича, Қозоғистон ҳудудларидан кириб келган совуқ антициклон мамлакат ҳудудини тўлиқ тарк этгани йўқ. Кечалари ва эрталабки соатларда 0…-3 градус, баъзи жойларда -5 градус атрофида бўлган бироз манфий ҳарорат сақланиб туради. Кундуз кунлари ҳарорат +5…+8 градус илиқдан ошмайди. Шимолий ҳудудларда кечалари −6…−9 градус совуқ, кундуз кунлари -3 градус совуқдан +2 градус илиққача бўлади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво бироз исийди, республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат кечалари 0…+5 градус илиқ, кундуз кунлари +8…+10 градус илиқ, баъзи жойларда +12 градус илиққача кўтарилади.

Жума куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида (Фарғона водийсидан ташқари) ёмғир ёғади, шимолий ҳудудларда ва республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ҳамда қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.