3 январь куни республика ҳудудининг катта қисмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат шимолий ва шарқий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

Ўзгидрометнинг хабар беришича, ҳарорат фони меъёрдан 4−5 даража юқори бўлади ва +11…+16 даража илиқни ташкил этади.

Ҳафта давомида Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига республика бўйича ёмғир ёғади, шимолий ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик асосан қор кўринишида бўлади, 3−4 январь кунлари баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечалари 0…+5 даража илиқ, кундуз кунлари +7…+12 даража илиқ атрофида ва меъёрга яқин бўлади.

3−4 январь кунлари Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 18−23 м/с гача кучайиши мумкин.

Республика бўйлаб баъзи жойларда туман кузатилади.