17 ёшли Нодирбек Абдусатторов тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Шахматнинг рапид йўналиши бўйича ФИДE жаҳон чемпионатида Нодирбек Абдусатторов якунда россиялик рақибини енгиб, жаҳон чемпиони бўлди. Энди у 60 000 долларга эга бўлади.

Байрам кунлари пойтахт жамоат транспорти қай тартибда ишлайди?

«Янги йил» байрами муносабати билан дам олиш кунлари пойтахтда автобуслар ва метро ҳаракати вақти ўзгаради. Жумладан, 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси жамоат транспорти ҳаракати 1 соатга узайтирилади. 5 январга қадар улар якшанба кунига мўлжалланган жадвал асосида фаолият юритади.

Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари 7,5 йилга қамалди

Жиззахдаги бино қулаши ортидан вилоят ҳокимининг ишдан бўшатилган ўринбосари Акрам Раҳмонқулов бир қанча жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга 7 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш ва 111,5 млн сўм жаримага тортиш жазоси тайинланди. Жиноят иши доирасида жами 27 киши, жумладан, Акрам Раҳмонқуловнинг тўрт нафар укаси ва ўғли жавобгарликка тортилди.

Ўзбекистонда пенсия ва нафақа 5 январдан бошлаб тўлаб берилади

Амалдаги тартибга кўра, пенсия ва нафақалар тўлови ҳар ойнинг биринчи банк иш кунидан ойнинг 27 санасига қадар амалга оширилади. Пенсия жамғармаси Янги йил арафасида ўзбекистонликлар 5 кун дам олишини ҳисобга олган ҳолда, 5−6 январдан пенсия ва нафақа тўлаб берилишини маълум қилди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги 477,9 млн сўмга KIА Sorento Comfort автомобили хариди бўйича шартномани бекор қилди

Сирдарё вилояти ҳокимлигининг 477,9 млн сўмга KIА Sorento Comfort хизмат автомобили хариди бўйича шартномаси бекор қилинди. Ушбу маблағ эса «Саховат ва кўмак» жамғармасига йўналтирилган. Ҳолат бўйича ҳокимнинг биринчи ўринбосарига «ҳайфсан» берилди.

Кармана тумани халқ таълими бўлими мудири ишдан бўшатилди

Кармана тумани халқ таълими бўлимининг мудири вазифасини бажарувчи, методисти ва бош ҳисобчиси чет тили ўқитувчиларига дарслик сотиб олиши учун тарқатилаётган 1 млн сўмни нақд кўринишда бергани, қолаверса, 60 минг сўмлик дарсликларни 483 минг сўмдан сотгани учун ишдан бўшатилди.

Бухорода аёл қарийб 40 кишига ОИТС юқтиргани учун 6,5 йилга қамалди

Бухоро вилоятида ОИТСга чалинганини била туриб 4 йил давомида қарийб 40 кишига касалликни юқтириб келган аёл аниқланди. Суд ҳукмига кўра, унга 6 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Туманли об-ҳаво Ўзбекистондаги иккита аэропорт фаолиятини чеклади

Наманган ва Андижон аэропортлари қуюқ туман тушиши туфайли рейсларни қабул қилмаяпти, кўриш масофаси 50 метрга яқинни ташкил этмоқда. Рейслар эса энг яқин захира аэродромларга йўналтирилмоқда.

Ўзбекистон 11 ойда Қозоғистонга 28,6 мингдан зиёд енгил автомобиль экспорт қилди

Январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон экспорт қилган енгил автомобилларнинг 94,47 фоизи Қозоғистон ҳисобига тўғри келган. Кейинги ўринларда Украина (744 та), Россия (448 та), Озарбайжон (253 та), Тожикистон (72 та) ва Қирғизистонга (30) машиналар етказиб берилган.

Аҳмад Дониш кўчасидаги йўлнинг чўкиш ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

ДХХ томонидан Аҳмад Дониш кўчасидаги чўкиш туфайли давлатга 4,5 млрд сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланди. Ҳолат юзасидан Тошкент метрополитени линияларини қуриш дирекцияси ва пойтахт ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси мансабдорарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Яккасаройдаги қурилиш биносидан снаряд ва миномётлар топилди

Яккасарой туманида жойлашган қурилиш объектида икки донадан 115 ммлик ўқув снаряди ва 82 ммлик ўқув миномёти топилди. ИИББ ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Миллий гвардия 1200 га яқин боланинг асраб олинишига ёрдамлашди

Етим болаларни тарбиялашнинг янгиланган тизими жорий этилганидан сўнг тўрт ой ичида 7 та Меҳрибонлик уйи ва 3 та болалар шаҳарчаси ёпилди. Болалар асраб олинган, қариндошлари қарамоғига олинган ёки оилавий болалар уйларида тарбияланмоқда.

Ўзбекистонда АЭС қуриш лойиҳаси қизғин муҳокама қилинмоқда — Россия элчиси

Ўзбекистон ва Россия экспертлари мамлакатда АЭС қуриш лойиҳасини қизғин муҳокама қилишда давом этмоқда. Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси уни амалга оширишда қандай қийинчиликлар борлигига аниқлик киритди. Унинг таъкидлашича, РФнинг бошқа мамлакатда бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам АЭС қуришига қарши таъсирлар бўлмоқда.

Раъно Жўраева — Тошкент аэропортида таксичилар муаммоси қандай ечилиши ҳақида

Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраева Тошкент аэропорти яқинида хусусий такчисилар фаолиятини тартибга солиш ва йўловчиларни шаҳар марказигача ташишни ташкил этишга халал бераётган муаммоларни санаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, бу такси хизматларини кўрсатувчилар ўртасида тендер ўтказилмаётган, аэропорт олди ҳудудларининг ҳокимият балансида экани ҳамда куну тун ишлайдиган жамоат транспортининг мавжуд эмаслиги билан боғлиқ.

Нодирбек Абдусатторов — жаҳон чемпионатидаги ғалабаси, Карлсеннинг сўзлари ва Қосимжонов билан таққослашлари ҳақида

Рапид бўйича жаҳон чемпиони бўлган ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов мусобақадаги иштироки, Магнус Карлсеннинг сўзлари ҳақида фикр билдирди ҳамда Рустам Қосимжонов билан таққосланишига жавоб берди.