4−7 февраль кунлари республика ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромeт маълум қилди.

4−6 февраль кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши мумкин ва айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади.

4 февралда Қорақалпоғистон, Хоразм, Навоий, Тошкент вилоятларида 18−23 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

5−6 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 18−23 м/с гача, Навоий, Тошкент, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида 25−28 м/с гача кучайиши мумкин.

Фото: 6 февраль кунига шамол тезлиги тарқалиши харитаси. Фото: Ўзгидромет.

5 февраль Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида ва 6 февраль республиканинг барча ҳудудларида ёмғир ёғади, шимолда қорга айланади. 7 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Тоғли ҳудудларда 6−7 февралда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.