Бугун, 7 февраль куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳавони антициклон переферияси белгилайди. Республика бўйича бироз ёмғир ва қор кўринишидаги кучсиз ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати +2…+7 даража илиқни ташкил этади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Эртага, 8 февраль республика ҳудудига Кавказ ҳудудиларидан салқин ва нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, шимолда ва тоғли ҳудудларда қор ёғади.

Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли камроқ. Ҳаво ҳарорати -2 даража совуқдан, +3 даражага илиқ, кундузи +3, +8 даража илиқ атрофида бўлади.

9 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик ҳудуднинг катта қисмида тўхтайди, фақат Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, кечаси ва эрталаб жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилади. Кечаси кучсиз совуқлар сақланиб туради, кундузи эса ҳаво ҳарорати +7…+10 даража илиқгача аста-секин кўтарила бошлайди.

Ҳафта ўртасидан Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво кириб келиши эвазига республика бўйича об-ҳаво ўзгаради.

Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кўтарилиб, у меъёрий қийматларидан юқори бўлади, ҳафтанинг охирига келиб, кундузи ҳаво ҳарорати +12…+15 даража, жанубда +18…+20 даражагача исийди.

Ҳафтанинг катта қисмида кечаси ва эрталаб туман кузатилади. 7−8 февралда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.