10 январь куни Ўзбекистон ҳудудида нисбатан совуқ ҳаво массасининг таъсири сақланиб қолади. Ҳаво ҳарорати кундузи +3…+8 даража илиқ бўлади, дея хабар қилди Ўзгидромет матбуот хизмати.

11−13 январь кунлари республика бўйлаб қуруқ ҳаво ҳукмрон бўлиши кутилмоқда, фақат 13 январь куни республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир, баланд тоғли ҳудудларда эса қор ёғиши кутилмоқда.

Ўзбекистон ҳудудидан совуқ ҳаво массаси аста-секин пасаяди, ҳафта ўрталарига келиб ҳаво ҳарорати кечаси +3…+6 даражагача, кундузи эса +9…+12 даражагача кўтарилади.

14 январь, жума куни Ўзбекстон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нисбатан нам, аммо илиқ ҳаво массаси кириб келади. Республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади, шимолий ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Айрим туманларда шамол 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати яна 2−4 даражага кўтарилади ва қиш фаслининг ўртаси учун бўлган меъёрий қийматлардан 3−5 дажарага юқори бўлади.

Республиканинг айрим ҳудудларида туман тушиши мумкин.