«навоий» тегли мақолалар


Навоийда солиқ бошқармасининг икки ходими пора билан ушлангани айтилмоқда
20 ноябр 2022, 10:27

Навоийда солиқ бошқармасининг икки ходими пора билан ушлангани айтилмоқда

Навоий вилояти солиқ бошқармасининг икки ходими пора билан ушлангани хабар қилинди. Улар солиқ текшируви натижасини тадбиркор фойдасига ижобий ҳал қилиш учун 10 минг доллар талаб қилган. Ходимларга «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Навоийда Lacetti икки пиёдани уриб кетди
18 ноябр 2022, 14:11

Навоийда Lacetti икки пиёдани уриб кетди

Навоий шаҳрида Lacetti икки нафар пиёдани уриб юборди. Жабрланувчилар шифохонага ётқизилди.

Навоийда 2 гектар ерни 200 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди
10 ноябр 2022, 14:24

Навоийда 2 гектар ерни 200 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Навоий вилоятида иссиқхона қуриш учун мўлжалланган 2 гектар ерни сотмоқчи бўлган уч нафар шахс ушланди. Ҳокимлик томонидан ажратилган ер уйлар қуриш учун сотиб юборилиши олди олинди.

Хатирчида бир нечта савдо дўконлари ёниб кетди
9 ноябр 2022, 10:08

Хатирчида бир нечта савдо дўконлари ёниб кетди

Навоий вилояти Хатирчи туманида бир нечта дўконлар ёниб кетди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида дўконларнинг 120 кв.м майдони зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Навоийда эркак 3-қаватдан ўзини ташлагани айтилмоқда
19 октябр 2022, 09:20

Навоийда эркак 3-қаватдан ўзини ташлагани айтилмоқда

Навбаҳор туманида эркак марказий поликлиника биносининг 3-қаватидан ўзини ташлагани айтилмоқда. ССВ унинг икки кун олдин касалхонага мурожаат қилгани ва 18 октябрь куни номаълум сабабларга кўра ўзини ташлаб, вафот этгани маълум қилди. БП ҳодисанинг сабабларини аниқламоқда.

Навоийда банк ходимлари банкоматдан қарийб 100 млн сўмни ўзлаштиргани айтилмоқда
6 октябр 2022, 16:47

Навоийда банк ходимлари банкоматдан қарийб 100 млн сўмни ўзлаштиргани айтилмоқда

Навоийнинг Навбаҳор туманидаги «Туронбанк» ходимлари банкоматга кирим қилиш учун ажратилган маблағнинг қарийб 100 млн сўмини ўзлаштиргани айтилмоқда. Ҳозирда гумонланувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Зарафшон дарёсида 829 дона балиқ нобуд бўлгани аниқланди
5 сентябрь 2022, 12:19

Зарафшон дарёсида 829 дона балиқ нобуд бўлгани аниқланди

Навоий вилояти Экология бошқармаси Зарафшон дарёсининг Кармана туманидан оқиб ўтувчи қисмида 829 дона балиқ нобуд бўлганини аниқлади. Бу «Навоийазот» ва «Навоий ИЭС» корхоналарининг дарёга ташлайдиган оқова сувларидан сабабли юзага келган бўлиши мумкин. Экологлар лаборатор текширувлар ўтказмоқда.

Навоийда фуқарони ишга киритиб қўйиш учун 5 минг доллар сўраган шахс ушланди
26 май 2022, 16:35

Навоийда фуқарони ишга киритиб қўйиш учун 5 минг доллар сўраган шахс ушланди

Учқудуқ туманида танишлари ёрдамида бир фуқарони заводга ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс сўралган 5 минг долларни олаётганида қўлга олинди.

Навоийда спорт анжомлари 1,4 млрд сўмга қиммат нархда сотиб олингани аниқланди
19 май 2022, 10:10

Навоийда спорт анжомлари 1,4 млрд сўмга қиммат нархда сотиб олингани аниқланди

Навоий вилояти ХТБ спорт анжомларини ҳақиқий баҳосидан 787,8 млн сўмга, вилоятнинг собиқ туризм ва спорт бош бошқармаси мансабдорлари эса 598,9 млн сўмга қимматроқ сотиб олгани аниқланди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Навоийда автобус ағдарилиб кетди, 5 киши жароҳатланди
10 май 2022, 12:42

Навоийда автобус ағдарилиб кетди, 5 киши жароҳатланди

Қизилтепа туманида ичида 25 киши бўлган сайёҳлик автобуси ағдарилиб кетди, оқибатда 5 киши жароҳат олди. Аварияга ҳайдовчининг бошқарувни йўқотгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Навоий ва Самарқандда 2 та университет ташкил этилди
4 апрель 2022, 10:10

Навоий ва Самарқандда 2 та университет ташкил этилди

Президент қарори билан Навоий давлат кончилик институти Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети этиб қайта ташкил этилди. Самарқандда эса ветеринария медицинаси институти негизида янги Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети очилди.

Ўзбекистон ва ФТА санитария ва чорвачилик лойиҳалари бўйича иккита шартномани имзолади
31 март 2022, 11:32

Ўзбекистон ва ФТА санитария ва чорвачилик лойиҳалари бўйича иккита шартномани имзолади

Ўзбекистон ҳукумати ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида Навоий ва Қашқадарёда сув таъминоти инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда чорвачилик тармоғига иқлимий инвестицияларни молиялаштириш бўйича қўшма ишларни амалга оширишга қаратилган иккита битим имзоланди.

Навоийда ноқонуний олтин қазиб олаётган 54 киши қўлга олинди
25 феврал 2022, 12:14

Навоийда ноқонуний олтин қазиб олаётган 54 киши қўлга олинди

Навоий вилоятидаги Лолазор эски тилла конларида Навоий, Самарқанд ва Бухородан келган 54 нафар фуқаро лицензиясиз олтин қазиб олаётгани вақтида ушланди. Улар қазиб олган, таркибида олтин зарралари бўлган қум эса текширув учун Навоий кон-металлургия комбинатига юборилди. Аввалроқ, айни шу ҳудудда 4 кишини қум босиб қолганди.

Бобоси билан эскалатордан қулаб тушган 3 ёшли боланинг аҳволи яхшиланяпти — ССВ
23 феврал 2022, 13:36

Бобоси билан эскалатордан қулаб тушган 3 ёшли боланинг аҳволи яхшиланяпти — ССВ

ССВ Навоийдаги савдо мажмуасида 5 ва 4 қават оралиғидаги эскалатордан бобоси билан қулаб тушган 3 ёшли боланинг умумий ҳолати яхшиланиб бораётганини маълум қилди. Стандарт бўйича муолажалар давом эттириляпти. У яқин кунларда реанимациядан болалар бўлимига ўтказилиши режалаштирилган.

Навоийда «Туризм кўчаси» бунёд этилади
8 январ 2022, 10:31

Навоийда «Туризм кўчаси» бунёд этилади

Навоий шаҳрида сайёҳлар учун қиймати 13,7 млрд сўмлик «Туризм кўчаси» қурилиши бошланди. Лойиҳага кўра, ҳудудга янги гранит тошлари ётқизилади, пиёда ва велосипед йўлаклари, сельфи ҳудудлар, маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар учун овқатланиш жойлари бунёд этилади.

Беш йил ичида Ўзбекистон ЯИМни камида 100 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда — президент
27 август 2021, 13:01

Беш йил ичида Ўзбекистон ЯИМни камида 100 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда — президент

Яқин 5 йилда Ўзбекистон иқтисодий ўсишни 1,5 баробарга оширишни ва ЯИМни камида 100 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда, деди президент. Шу муносабат билан, электр таъминоти учун 6,5 млрд долларлик 19 та лойиҳа бўйича қўшимча қувватлар жорий этиладиган минглаб саноат корхоналарини ишга тушириш режалаштирилган.

Навоийда газ қуйиш шохобчасидаги портлашда тўрт киши жароҳатланди
13 август 2021, 08:31

Навоийда газ қуйиш шохобчасидаги портлашда тўрт киши жароҳатланди

Навоийдаги газ қуйиш шохобчасида юк автомобилига ўрнатилган газ баллони портлади. Натижада тўрт киши жароҳатланди.

Навоийда Cobalt юк автомашинаси билан тўқнашди. 2 киши ҳалок бўлди
29 июн 2021, 09:58

Навоийда Cobalt юк автомашинаси билан тўқнашди. 2 киши ҳалок бўлди

Навоий вилоятида Cobalt Howo русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этди. Енгил автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида вафот этди.

Навоийда ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди
6 май 2021, 14:02

Навоийда ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди

Навоий вилоятида Tracker-2 русумли автомашина ЙТҲ содир этиши натижасида, 2 нафар фуқаро воқеа жойида, 1 нафар фуқаро шифохонада вафот этди.

«Сен ўғил фарзанд туғмайсан». Сенатор навоийлик аёл ўлими тафсилотларини ўрганди
27 март 2021, 20:58

«Сен ўғил фарзанд туғмайсан». Сенатор навоийлик аёл ўлими тафсилотларини ўрганди

Сенатор Малика Қодирхонова Навоийда қизлари билан биргаликда поезд остига ўзини ташлаган 31 ёшли аёл ўлими тафсилотларини ўрганди. Маълум бўлишича, аёлнинг эри ўғил туғмаётганини рўкач қилиб жанжаллашиб турган. Январда аёл навбатдаги ҳомиласининг ҳам қизлигини билиб, аборт йўли билан ундан воз кечган экан.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг