Навоийда Lacetti автомобили ҳайдовчиси икки нафар пиёдани уриб юборди, дея хабар қилмоқда ЙҲХХ матбуот хизмати.

15 ноябрь куни соат 17:50 ларда Навоий вилояти Навоий шаҳри Имом ал-Бухорий кўчасида ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган Х.А. бошқарувидаги Lacetti ҳаракатланаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни пиёда кесиб ўтаётган А.А. ва Б.Б.ни уриб юборган.

Ҳодиса оқибатида пиёдалар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

ЙТҲ юзасидан Навоий шаҳри ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.