Навоийда пул эвазига фуқарони ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди, деб хабар берди Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, фуқаро Д.М. бошқа бир фуқаро А.ни танишлари ёрдамида «Ауминзо-Амантай» конидаги 5-гидрометаллургия заводига ишга киритиб қўйиш эвазига 5 минг АҚШ доллари сўраган.

Бош прокуратура Департаменти Учқудуқ туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда сўралган пулни олаётган вақтида Д.М. ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.