Навоий вилоятида Cobalt ва юк автомашинаси билан тўқнашуви натижасида 2 киши вафот этди, дея хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати.

Маълумотга кўра, 27 июнь куни соат 14:30 атрофида Навоий вилояти Конимех тумани худудидан ўтган Навоий-Зарафшон-Учқудуқ йўналишида (1995 й.т.) фуқаро ўзига тегишли бўлган Cobalt автомашинасида ҳаракатланиб келаётганда рулда ухлаб қолган ва бошқарувни йўқотган.

Cobalt ўзининг йўналиши бўйича қарама қарши йўлдан ҳаракатланиб келаётган Howo русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Оқибатда Cobalt ҳайдовчиси ва ёнидаги йўловчи воқеа жойида вафот этган. Ҳозирда Конимех тумани ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.