Навоий шаҳрининг Ислом Каримов ва Амир Темур кўчалари кесишмасидан «Алишер Навоий истироҳат боғи» гача бўлган оралиқда «Туризм кўчаси» ни ташкил этиш бўйича ишлар бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида «Туризм кўчаси» бўйлаб янги гранит тошлари ётқизилади, пиёда ва велосипед йўлаклари ташкил этилиб, янги ўриндиқлар, ёритиш чироқлари ўрнатилади.

Шунингдек ҳудудда:

  • Иккита сельфи ҳудуди;
  • кичик архитектура шакллари;
  • санитария гигиена пункти ва туристик маълумот маркази;
  • рангли мусиқали фаввора;
  • маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар учун овқатланиш жойлари қурилиши маълум қилинган.

Фото: ЎзА.

Бундан ташқари, 7 та меъморий ечими бир-бирига ўхшамайдиган замонавий салқин ичимликлар савдо нуқталари бунёд этилиши кўзда тутилган.

Маълум қилинишича, бундан туризмни янада ривожлантириш, ташриф буюраётган сайёҳларга муносиб инфратузилма яратиш мақсад қилинган.