Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги «Sputnik Афганистан» агентлигининг Ўзбекистоннинг учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратлари Афғонистон ҳаво маконини бузиб ўтгани ҳақидаги хабарини рад этди.
Ижтимоий тармоқларда ҳарбий техникалар темир йўл вагонларида ташилаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги бу ҳолат қўшинларда режавий алмаштириш ишлари эканини маълум қилди.
Россияда Халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказилган «Саян юриши» мусобақасида Ўзбекистон ҳарбийлари рус ва хитой вакилларидан кейинги учинчи ўринни эгаллади.
Мудофаа вазирлиги ҳаво десант хизмати ҳарбийларининг парашютда сакраш бўйича навбатдаги машғулотлари видеосини эълон қилди.
Ўзбекистон ва Туркия мудофаа вазирликлари ўртасида имзоланган ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битим жанговар тайёргарлик ва мудофаа саноати соҳасидаги шериклик масалаларини ҳам қамраб олади.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари Aбдурасул Туйғунов ва Aбдумалик Aбдураҳмонов AҚШнинг Миссисипи штатида бўлиб ўтган «Энг илғор жангчи-2022» мусобақасида ғолиб бўлди. Улар AҚШ Миллий гвардиясининг Махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчилари билан фитнес тест, 15 кг юк билан 20 кмга марш югуриш, артиллерия оловини бошқариш, ўқотар қуролларни ёйиш ва йиғиш, ўқ отиш ҳамда кутилмаган машқлар доирасида ўзаро куч синашди.
Ўзбекистон разведкачилари Покистонда бўлиб ўтган V Халқаро «Жамоа руҳи» мусобақасида 16 та давлат орасида рекорд натижа — 2850 балл билан ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўрин эса 1860 балл тўплаган Марокаш жамоасига насиб этди.
Мудофаа вазирлиги Ўзбекистонда хорижий давлатлар томонидан ҳарбий хизматга ёллаш бошлангани ҳақидаги маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилди. «Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари мамлакатдан ташқаридаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмайди», — дейилади баёнотда.
«Газета.uz»га маълум бўлишича, 2021 йилда бир ойлик ҳарбий хизматга бориш учун тўловларни тўлиқ амалга оширган чақирилувчи карантин чоралари сабабли 27 ёшга тўлишидан олдин ҳарбий хизматга сафарбар қилинмаган. У Мудофаа вазирлигидан ҳарбий хизматни ўташга рухсат беришни сўрамоқда, чунки 2020 йилда вазирлик худди шундай вазиятдаги 27 ёшдан ошганларга ҳарбий хизматга рухсат берган. Депутат Расул Кушербаев бундай форс-мажор ҳолатларда масала фуқаро фойдасига ҳал қилиниши кераклигини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев Мудофаани бошқариш миллий маркази очилишида иштирок этди. Мазкур марказ мамлакатдаги барча куч тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштиришга ихтисослашган.
Ўзбекистон ва Қозоғистон қуролли кучларининг ҳамкорликдаги ўқув машқлари 17−24 ноябрь кунларида «Термиз» полигонида бўлиб ўтади. Унда Су-30СМ қирувчилари, ҳарбий самолётлар ва учувчисиз қурилмалардан фойдаланиш режалаштирилган.
Олмалиқ шаҳар мудофаа ишлари бўлими бошлиғи дейилаётган шахс аёл кишига қўл кўтаргани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан суриштирув ишларини бошлаган.
Ўзбекистон ҳарбийлари Буюк Британиянинг Брекон шаҳрида ўтказилган «Кембрия патрули» халқаро мусобақасида АҚШни ортда қолдириб, мезбонлардан кейинги 2-ўринни қўлга киритди. Мудофаа вазирлиги жамоаси мусобақада турли мураккаб шартлардан иборат 90 км масофани 37 соатда босиб ўтди.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Британия Мудофаа вазирликлари ўртасида 2021−2022 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди. Ушбу келишув асосида Ўзбекистон Қуролли кучлари Бирлашган Қироллик ҳарбий базаларида малака ошириши ёки у ерда ўтказиладиган ҳарбий ўйинларда иштирок этиши мумкин.
Ўзбекистон ҳарбийлари Россиянинг Оренбург вилоятидаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари ўртасида ўтказиладиган «Мирная миссия — 2021» ўқув штаб машғулотларида иштирок этмоқда.
Ўзбекистон Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари Афғонистон билан чегара ҳудудда жойлашган «Термиз» дала ўқув майдонида ўқув йиғинини ўтказмоқда.
Марказий ҳарбий округнинг Фориш полигонида Халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказилган «Ҳарбий тиббий эстафета» ва «Дала ошхонаси» мусобақалари давом этмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари бошқа мамлакатларда ўтказилган ўйинларда ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда.
Мудофаа вазирлигининг қарийб 95 фоиз ҳарбий хизматчилари коронавирусга қарши вакцинанинг камида биринчи дозаси билан эмланган. Иккинчи дозани — 91,6 фоизи, учинчисини — 61,1 фоизи қабул қилган.
Ўзбекистон, Тожикистон ва Россия «Ҳарб-Майдон» полигонида қўшма машқларни муваффақиятли якунлади. Авиация, разведка, ўт ўчириш мажмуалари ҳамда ҳаво десантли ҳужум кучлари иштирокида турлараро қўшинлардан фойдаланиш биринчи марта намойиш этилди.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ўзбек-рус-тожик ҳамкорлигидаги ўқув машғулотларида иштирок этади. 1 август куни ҳарбийлар узоқ масофали марш асосида Тожикистондаги Ҳарб-Майдон полигонига етиб боришди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг