17−24 ноябр кунлари Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари «Термиз» полигонида ўтказилади, деб хабар берди Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Қўшма маневрлардан мақсад — қўшма вазифаларни ҳал қилиш жараёнида икки давлат қуролли кучларининг ўзаро мувофиқлиги ва даражасини оширишдир.

Қозоғистон томонидан машғулотда 100 дан ортиқ ҳарбий хизматчи қатнашади, кўп функцияли Су-30СМ қирувчилари, C-295 ҳарбий-транспорт самолётлари, тактик учувчисиз ҳаво қурилмаларидан фойдаланилади, дейилади хабарда.

Ўқув-жанг машғулотларида қозоғистонлик бўлинмалар қидирув-разведка операцияси, душманнинг илғор отрядларини йўқ қилиш пайтида жанговар гвардия бўлинмаларининг ҳаракатларини ишлаб чиқиш, ноқонуний қуролли тузилмаларнинг тажовузкорлиги ва кейинчалик бартараф қилинишини акс эттириш, ярадорларни ва яроқсиз техникаларни жанг майдонидан эвакуация қилишни амалга оширади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон билан «Қалқон-2021» қўшма ўқув машқи Қозоғистонннинг Жамбул вилоятидаги «Матибулоқ» полигонида бўлиб ўтган эди.