Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Тошкент аэропорти яқинидаги темир йўл орқали вагонларда ҳарбий техника олиб ўтилаётгани акс этган видеолавҳага изоҳ берди.

«Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг асосий тадбирлар режасига мувофиқ ҳар йили таъмирлаш заводлари негизида капитал ва ўрта таъмирдан чиқарилган ҳарбий техникаларни қўшинларда режавий алмаштириш ишлари амалга оширилиб борилади», — дейилади хабарда.

Видеолавҳада таъминот ва шахсий таркибни ташиш учун мўлжалланган техникаларнинг қўшинларига юборилиши акс этган.