Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги «Sputnik Афганистан» агентлигининг Ўзбекистонга тегишли учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратлари Афғонистон ҳаво маконини бузиб ўтгани ҳақидаги хабарини рад этди.

«Бу каби тарқатилаётган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан қўшни давлатлар ҳаво маконини бузиш ҳолатлари бўлмаган», — дейилади вазирлик баёнотида.

Шунингдек, Ўзбекистон Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари қўшни давлатлар авиацияси томонидан мамлакат ҳаво маконининг бузилиш ҳолатларини қайд этмаган, дея таъкидлади вазирлик.

«Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг учувчисиз бошқариладиган, қирувчи ва ишғол авиацияси қатъий белгиланган тартибда жанговар навбатчилик ўтамоқда», — дейилади вазирлик хабарида.