Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Шарқий ҳарбий округ қўшинлари ҳарбий хизматчилари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари ўртасида ўтказиладиган «Мирная миссия — 2021»: биргаликдаги ўқув штаб машғулотларида иштирок этиш учун 11 сентябрь куни Россия Федерациясининг Оренбург вилоятидаги Донгуз полигонига етиб келди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

«Мирная миссия — 2021»: биргаликдаги ўқув штаб машғулотида ШҲТга аъзо давлатлар: Россия Федерацияси, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Хитой Халқ Республикаси, Покистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари қатнашмоқда.

Машғулотлар 25-сентябргача Донгуз полигонида бўлиб ўтади.