Ўзбекистон ҳарбийлари Покистонда ўтказилган «Жамоавий руҳ» 6-халқаро армия ўйинларида қаторасига учинчи марта ғолиб бўлди. Кейинги ўринларни Саудия Арабистони, Қозоғистон ва Таиланд жамоаларига насиб этди.
Туркияда 24 кун давомида зилзила оқибатларини бартараф этишда иштирок этган Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилари Тошкентга қайтди. Улар жами 3860 нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатган.
Ўзбекистон президенти Қаршидаги ҳарбий авиация билим юрти курсантлари билан тушликда Россия ва АҚШ президентлари нутқларини тилга олди. «Ҳар бир давлат ўз суверенитети, ўз халқи манфаатлари ҳақида ўйлаши учун кучли мудофаа бўлиши керак. Шунда давлат ўзини ҳурмат қилишга мажбур қилади», — деди у.
Шарқий ҳарбий округга қарашли гарнизонда режалаштирилган жанговар-тактик ўқув машғулотлари бошланди. Бу вақтда шаҳар атрофида машғулотлар режасига мувофиқ жанговар техникалар ҳаракатланади. Синовларни маъсуллар кузатиб боради.
Президент фармойиши билан генерал-майор Айбек Саидов Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник Фаррух Зиябаев Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ва полковник Лутфулло Бузруков Қуролли кучлар бош штаби бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тошкент шаҳридан кейин Мудофаа вазирлиги Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам ҳарбий дала ошхоналари ва иссиқлик пунктларини ташкил этаётганини маълум қилди.
Пойтахт ва туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда Мудофаа вазирлиги томонидан ҳарбий дала ошхоналари ташкил этилди. У ерда фуқароларга иссиқ чой ва егуликлар таклиф этилмоқда.
Вазирлар, ҳокимлар ва бошқа давлат органлари раҳбарлари Чирчиқдаги ҳарбий полигонда беш кунлик ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда. Улар ўз билим ва кўникмаларини янгилайди, жанговар тайёргарлик, ҳудудий мудофаа ва фуқароларни ҳимоя қилиш бўйича назарий ва амалий машғулотларда қатнашади. Фото.
АҚШ Марказий қўмитаси 2,8 млн долларлик 50 та Polaris MRZR енгил тактик жанговар транспорт воситаларини Ўзбекистон мудофаа вазирлигининг махсус операциялар кучларига топширди.
Ўзбекистон ҳарбийлари ва куч тузилмалари шимолда мудофаа жангини ташкил этиш бўйича мажмуавий тактик ўқувлар ўтказди. Уларда жанговар навбатчилик ўтказаётган чегарачиларга шартли террорчилар ҳужумини қайтариш, гаровга олинганларни озод этиш ва бошқалар бўйича амалий ҳаракатлар намойиш этилди.
Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳарбий омбордаги портлашдан сўнг ўтган бир сутка давомида зарарланган биноларнинг ярмидан ортиғи тўлиқ таъмирланганини маълум қилди.
Ўзбекистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари ўртасида 2023 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди. Икки мамлакат вазирлари ҳарбий, ҳарбий-техникавий, ҳарбий-таълим соҳаларидаги ҳамкорликни, шунингдек, минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилди.
Тошкент вилоятида 3 нафар ҳарбий хизматчи банкоматларни бузишга урингани хабар қилинганди. Мудофаа вазирлиги қўлга олинганлар вазирликка алоқаси йўқлигини, улар ИИВ Қоровул қўшинлари ҳарбий хизматчилари эканини маълум қилди.
Буюк Британияда ўтказилган «Кембрия патрули» халқаро мусобақасида Ўзбекистон ҳарбийлари иккинчи ўринни эгаллади. Беллашув шартлари орасида ҳудудни разведка қилиш, тоғ дарёси ва миналанган майдонлардан ўтиш, гаровга олинганларни озод қилиш ва ҳарбий асирларни сўроқ қилиш каби топшириқлар бўлди.
Мудофаа вазирлиги 2022 йилги Халқаро армия ўйинларида иккинчи ўринни эгаллаган миллий терма жамоа ҳарбийларини тақдирлади. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада 7 та олтин, 10 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди.
Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари Сурхондарёдаги ўқувда режага кўра, чегарани бузиб кирмоқчи бўлган шартли душман тўдаларини муваффақиятли йўқ қилди.
Ўзбекистон ҳарбий олий ўқув юртларида Тожикистон ҳарбий хизматчиларини тайёрлашни ташкил этиш тўғрисидаги шартномага мудофаа вазирлари Баҳодир Курбанов ва Шерали Мирзо имзо чекди.
Россия Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этилаётган Халқаро армия ўйинларига жорий йил 13−27 август кунлари дунёнинг 12 давлати мезбонлик қилади. Ўзбекистон Жиззах, Самарқанд, Чирчиқ ва Шарқий ҳарбий округи ўқув-машғулот майдонларида бешта йўналиш бўйича мусобақаларни ўтказади.
Мудофаа вазирлиги Коррупцияга қарши кураш агентлигининг давлат харидлари тўғрисидаги қонун бузилиши ҳақидаги хабарини рад этди. Ҳуқуқбузарликлар Мудофаа вазирлиги бюджет маблағларига алоқаси бўлмаган «Харбий савдо» корхоналарининг 5 йиллик фаолияти давомида содир этилган, дейилади хабарда.
Чирчиқда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган «Дог биатлон» мусобақаси бошланди. Унда Мудофаа, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, ДХХ Чегара қўшинлари, Миллий гвардия ва Давлат божхона қўмитасининг отрядлари ўз хизмат итлари билан қатнашмоқда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг