Тожикистоннинг «Харб-Майдон» полигонида Ўзбекистон, Россия ва Тожикистон ҳарбий хизматчилари иштирокидаги қўшма машғулотлар якунланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ўқувларнинг фаол фазасида Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов, Россия Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони генерал-полковник Александр Лапин, Тожикистон мудофаа вазири генерал-полковник Шерали Мирзо бевосита иштирок этди.

Ушбу уч томонлама қўшма ўқувлар биринчи маротаба ўтказилди.

Марказий ҳарбий округ маълумотларига кўра, уч мамлакатдан 2500 ҳарбий хизматчи иштирокида ўтказилган машғулотларда авиация, разведка ва ўт ўчириш мажмуалари ҳамда ҳаво десантли ҳужум кучларининг кенг қўлланилиши билан турлараро қўшинлардан фойдаланиш биринчи марта намойиш этилди.

Видео