«маҳалла» тегли мақолалар


Ўзбекистонда маҳалла раислари сайлови бошланди
17 май 2022, 17:28 1

Ўзбекистонда маҳалла раислари сайлови бошланди

Ўзбекистонда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови бошланди. Мамлакатда 9349 та фуқаролар йиғинлари мавжуд. Номзодлар 26,9 минг кишини ташкил этади (ҳар бир ўринга деярли 3 номзод). Биринчи кунда 834 нафар раис сайланган бўлиб, уларнинг 52 фоизи ушбу лавозимга қайта сайланган.

Ўзбекистондаги барча маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли лавозими жорий қилинади
1 март 2022, 18:21

Ўзбекистондаги барча маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли лавозими жорий қилинади

Президент Ўзбекистондаги 9309 та маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозими жорий қилиниши, улар аёллар масаласи ва уларнинг дарду-ташвишига жавоб беришини маълум қилди. Давлат раҳбари шунингдек, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини ташкил этиш бўйича фармонни имзолагани, қўмитанинг ҳудудий раҳбарлари ҳокимга ўринбосар бўлишини айтди.

Президент: «Қийинчиликсиз оила бўлмаганидек, қийинчиликсиз давлатнинг ўзи йўқ»
18 феврал 2022, 18:31

Президент: «Қийинчиликсиз оила бўлмаганидек, қийинчиликсиз давлатнинг ўзи йўқ»

Шавкат Мирзиёев Янгиҳаёт туманига ташрифи чоғида маҳалла давлатнинг асоси экани, у обод бўлса, мамлакат обод бўлишини таъкидлади. «Кўраяпсизлар, замон таҳликали бўлиб турибди. Қийинчиликсиз оила бўлмаганидек, қийинчиликсиз давлатнинг ўзи йўқ. Биз ҳам сабр билан, илм билан, меҳнат ва ҳаракатимиз билан режаларимизни амалга ошираяпмиз», — деди у.

Тошкент маҳаллалари ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилиши мумкин
4 феврал 2022, 21:29

Тошкент маҳаллалари ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилиши мумкин

ЮНЕСКО Тошкент маҳаллаларини Бутунжаҳон маданий меросининг дастлабки рўйхатига киритди. Саида Мирзиёева Эски шаҳардаги маҳаллаларда ҳеч қандай инвестиция қурилиш лойиҳаларини амалга оширишга рухсат бўлмаслигини маълум қилиб, Зарқайнар кўчасининг тақдири учун қайғурган барчага миннатдорчилик билдирди.

Тошкентда Инсон қадри индекси жорий этилади
1 феврал 2022, 09:17

Тошкентда Инсон қадри индекси жорий этилади

Тошкент маҳаллаларида аҳоли муаммоларини ўрганиш орқали пойтахтда инсон қадри индекси жорий қилинади. Президент индекс мезонларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича илмий асосланган тизим яратишни буюрди.

Маҳаллаларда ҳаёт қайнаши керак — президент
31 январ 2022, 14:53

Маҳаллаларда ҳаёт қайнаши керак — президент

Президент Шавкат Мирзиёев якшанба куни ўтказилган мажлисда маҳаллаларда ҳаёт қайнаши керак, дея таъкидлади. Ҳар бир маҳаллада, спорт майдончалари, дўкон, кутубхона ва овқатланиш жойидан ташқари, ҳаммом ҳам барпо этиш керак, деди президент. Болалар ҳаммомга спорт машғулотларидан кейин боришлари мумкин, эркак ва аёллар учун бу жой ҳафтанинг ҳар хил кунларида хизмат кўрсатади.

Маҳаллалар марказлари ДХШ асосида ривожлантирилади
31 январ 2022, 10:01

Маҳаллалар марказлари ДХШ асосида ривожлантирилади

Президент маҳалла ва мактабларда спорт масканлари ҳамда кутубхоналар барпо этиш бўйича 3 хил типдаги лойиҳани рад этди. Шавкат Мирзиёев маҳалла марказларини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш вазифасини қўйди — тадбиркорларга имтиёз берилади ва бунинг эвазига ижтимоий масъулият юкланади.

2022 йилда маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш учун жами 12,5 трлн сўмлик кредит ва субсидиялар ажратилади
15 январ 2022, 13:50

2022 йилда маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш учун жами 12,5 трлн сўмлик кредит ва субсидиялар ажратилади

Президент видеоселектор йиғилишида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари одамларни тадбиркорлик ва деҳқончиликка ўргатиш орқали уларни камбағалликдан чиқариши лозимлигини таъкидлади. Ушбу мақсадларга эса шу йилнинг ўзида 10 трлн сўм имтиёзли кредит ва 2,5 трлн сўм субсидия ажратилади, ҳар бир маҳаллага ўртача 1,3 млрд сўмдан тўғри келади.

Маҳалла аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик қилганларни аниқлашда иштирок этади
10 декабр 2021, 17:39

Маҳалла аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик қилганларни аниқлашда иштирок этади

Президент фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунларга қўшимчалар киритишга оид қонунни имзолади. Унга кўра, маҳалла аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик қилганларни аниқлашда иштирок этади. Бундан ташқари, энди тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар бепул даволанади.

95 ёшли отахон билан суҳбат, мактабга ташриф, кексалар билан кўчат ўтқазиш, ёш бола билан танишув — президент пойтахт маҳаллаларини айланди
23 ноябр 2021, 18:41

95 ёшли отахон билан суҳбат, мактабга ташриф, кексалар билан кўчат ўтқазиш, ёш бола билан танишув — президент пойтахт маҳаллаларини айланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур тумани Сарҳумдон ва Гулобод маҳаллаларини айланди. Бунда давлат раҳбари кўп қаватли уйда яшайдиган фуқаролар билан суҳбатда бўлди, мактабга ташриф буюриб ўқувчи ва мактаб ходимлари билан гаплашди, кексалар билан бирга кўчат ўтқазди, айланишга чиққан болакай билан танишди (видео).

«Инвестиция дастури вазирликда эмас, балки маҳалладан бошлаб шаклланади» — президент
15 ноябр 2021, 18:44

«Инвестиция дастури вазирликда эмас, балки маҳалладан бошлаб шаклланади» — президент

Шавкат Мирзиёев келгуси йилдан маҳаллалар эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда инвестиция дастурлари ишлаб чиқилишини, бунга эса ҳоким ёрдамчилари масъул бўлишини маълум қилди. «Бундан буён инвестиция дастурларини ҳокимларнинг ўзи маҳаллабай тамойили асосида ишлаб чиқади. Яъни, дастур вазирликда эмас, балки маҳалладан бошлаб шаклланади», — деди давлат раҳбари.

Вилоятларда молия-иқтисодиёт сектори ходимлари мажбуран маҳаллада «ҳоким ёрдамчиси» лавозимига ўтказилаётгани айтилмоқда
10 ноябр 2021, 17:55 1

Вилоятларда молия-иқтисодиёт сектори ходимлари мажбуран маҳаллада «ҳоким ёрдамчиси» лавозимига ўтказилаётгани айтилмоқда

Республика бўйлаб барча маҳаллаларда «ҳоким ёрдамчиси» лавозимига молия-иқтисодиёт сектори ходимлари мажбурлаб ўтказилаётгани айтилмоқда. Мурожаатчиларнинг сўзларига қараганда, улар ушбу лавозимга ўтишни рад этса, «президентга хиёнат» қилаётганликда айбланиб, ишдан бўшатилиши билан қўрқитилмоқда. Суҳбатга келмаганлар эса ички ишлар органлари томонидан мажбуран олиб кетилаётгани маълум қилинди. Аввалроқ, сайловолди ташвиқоти даврида Шавкат Мирзиёев «ҳоким ёрдамчиси» лавозимига ёшлар орасидан номзодлар танлаб олинишини айтганди.

Ўзбекистон ҳудудларидаги маҳаллаларда 1164 та спорт майдончаси қурилади
8 ноябр 2021, 19:22

Ўзбекистон ҳудудларидаги маҳаллаларда 1164 та спорт майдончаси қурилади

2021−2025 йиллар давомида бутун мамлакатда бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турлари бўйича 1164 та спорт майдончаси қурилади. Ҳар йили ушбу спорт турлари ҳамда юриш, югуриш ва мини-футбол бўйича 18 та мусобақа ўтказиш режалаштирилмоқда. Қарордаги дастур ва параметрлар тўлиқ бажарилгунга қадар бюджетдан ҳар йили 104 млрд сўмдан ажратилади.

Тошкентдаги ҳар бир маҳаллага 10 млрд сўмдан ажратилади — Шавкат Мирзиёев
19 октябр 2021, 12:59

Тошкентдаги ҳар бир маҳаллага 10 млрд сўмдан ажратилади — Шавкат Мирзиёев

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент ҳокимлиги қошида 575 та маҳаллани ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, ҳар бир маҳаллага 10 млрд сўмдан (жами қарийб 600 млн доллар) ажратилишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, маҳаллаларни обод қилиш учун 2 млрд сўм ажратиш амалиёти «ўз самарасини берган».

1 ноябрдан мингта хонадонли МФЙлар ходимлари маоши 35 фоизга оширилади — президент фармони
18 октябр 2021, 16:03

1 ноябрдан мингта хонадонли МФЙлар ходимлари маоши 35 фоизга оширилади — президент фармони

Президент фармони билан 1 ноябрдан ҳудудида хонадонлар сони мингта ва ундан ортиқ бўлган МФЙ ходимлари ойлик маоши 35 фоизга оширилади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади.

«Маҳаллага жуда кўп вазифаларни юклаб юборяпмиз» — Алишер Қодиров
28 сентябрь 2021, 15:21

«Маҳаллага жуда кўп вазифаларни юклаб юборяпмиз» — Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров сўнгги пайтларда маҳаллаларга жуда кўп вазифалар юклаб юборилаётганини танқид қилди. Унинг таъкидлашича, маҳалла аслида «одамларни бирлаштирадиган, маслаҳат, мулоқот қиладиган маскан бўлиши керак».

«Бунча катта бордюр қилиб нима қиласан?» Президент — Тошкентдаги маҳаллаларнинг асфальтланиши ҳақида
27 сентябрь 2021, 18:01 3

«Бунча катта бордюр қилиб нима қиласан?» Президент — Тошкентдаги маҳаллаларнинг асфальтланиши ҳақида

Шавкат Мирзиёев халқнинг пули самарасиз сарфланаётгани, ҳали ўғриликлар ва коррупция кўплигини таъкидлади. У пойтахт маҳаллаларини асфальтлаштиришни мисол қилиб келтирди. «Йўлларга катта қилиб ярим метрли бордюр қиляпти. Барака топгур, машиналар пойга ўйнайдими, бунча катта қилиб, бордюр қилиб нима қиласан?» — деди президент. Тошкентликлар бир неча ойлардан буён шу каби бордюрлардан шикоят қилиб келмоқда.

Жиноятларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар муҳокама қилинади
10 сентябрь 2021, 23:23

Жиноятларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар муҳокама қилинади

Маҳаллаларда жиноятларнинг сабаблари ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилишнинг қонуний асоси ишлаб чиқилди. Жиноятларнинг хусусиятига қараб муҳокамаларда давлат органлари ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари иштирок этиши шартлиги белгиланди.

Республикада шароити энг оғир маҳаллаларга $100 млн ажратилади
4 август 2021, 01:35

Республикада шароити энг оғир маҳаллаларга $100 млн ажратилади

Сешанба кунги видеоселекторда президент Ўзбекистондаги шароити энг оғир маҳаллаларни ривожлантиришга 100 млн доллар ажратиш бўйича топшириқ берди. «Қарорга бугуноқ қўл қўйиб беришга тайёрман», — деди у. Қолаверса, йил якунигача жамоат транспорти етиб бормаган 1113 та маҳаллани ҳам қамраб олиш зарурлиги айтилди.

Бузилишини кутаётган маҳалла Нодира Сулаймонова объективида
7 июл 2021, 16:00

Бузилишини кутаётган маҳалла Нодира Сулаймонова объективида

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 5 йилдан буён бузилишини кутиб яшаётган маҳалла ҳикояси Нодира Сулаймонова фотосуратларида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг