«автобус» тегли мақолалар


Тошкентга 233 та автобус ва электробус олиб келинди. Фото
8 апрель 2023, 21:23

Тошкентга 233 та автобус ва электробус олиб келинди. Фото

Тошкентга Хитойда ишлаб чиқарилган 233 та автобус ва электробус келтирилди. Шундан 203 таси Yutong электробус ва автобуслари, 30 таси эса ўта катта сиғимли (18 метрли) King Long автобусларидир.

1 апрелгача Тошкентга 1000 та автобус олиб келинади
8 феврал 2023, 19:41

1 апрелгача Тошкентга 1000 та автобус олиб келинади

Ўзбекистон президенти 1 апрелгача Тошкентга 1000 та автобус олиб келинишини маълум қилди (аввалроқ 1 мартгача экани айтилганди). Шунингдек, жорий йилда 25 та кўчада жамоат транспорти учун ажратилган йўлаклар, 20 та кўчада пуллик тўхташ жойлари пайдо бўлади.

1 июлга қадар вилоят марказларининг Транспорт бош режаси ишлаб чиқилади
31 январ 2023, 18:25

1 июлга қадар вилоят марказларининг Транспорт бош режаси ишлаб чиқилади

Шавкат Мирзиёев вилоятлар ҳокимларига Транспорт вазирлиги ва Транспорт университети билан биргаликда 1 июлга қадар барча вилоят марказларининг Транспорт бош режасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди. Бунда аҳоли орасида алоҳида сўров ўтказиб, уларнинг фикрлари олинади.

Тошкентда автобусни носоз ҳолатда йўналишга чиқарган механик ишдан олинди
31 январ 2023, 12:40

Тошкентда автобусни носоз ҳолатда йўналишга чиқарган механик ишдан олинди

Тошкентда «7-автобус саройи»га тегишли 94-сонли йўналишдаги автобусни синган орқа ойналари скотчланган ҳолда йўлга чиқарган механик ишдан бўшатилди. Сарой бош муҳандисига хайфсан берилди.

Видео: Жиззахда ҳайдовчиси ухлаб қолган автобус 7 та машина билан тўқнашди
18 январ 2023, 08:50

Видео: Жиззахда ҳайдовчиси ухлаб қолган автобус 7 та машина билан тўқнашди

Жиззах шаҳрида автобусни йўловчиларсиз бошқарган ҳайдовчи ухлаб қолиб, «заправка»да навбат кутиб турган 7 та машинага бориб урилди. ЙТҲ оқибатида бир ҳайдовчига тиббий ёрдам кўрсатилди.

Совуқ ҳаво Тошкентдаги автобуслар ҳаракатига ҳам таъсир қилди
12 январ 2023, 13:36

Совуқ ҳаво Тошкентдаги автобуслар ҳаракатига ҳам таъсир қилди

Ҳаво ҳарорати эрталаб -24 даражагача пасайгани сабабли Тошкент шаҳрида MAN русумли газда ҳаракатланувчи 40 та автобус йўналишларга чиқа олмади. Улар камроқ сиғимли ҳаракатланувчи таркиблар билан алмаштирилди. «Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари «Газета.uz» га бунга нима сабаб бўлганини маълум қилди.

Тошкентда 6 та йўналишда қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилди
9 январ 2023, 11:10

Тошкентда 6 та йўналишда қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилди

Тошкентда 4 январь куни MAN A22 CNG автобусларининг навбатдаги 16 донаси фойдаланиш учун топширилганди. Янги автобуслар 6 та йўналишда ҳаракатланиш учун қатновга чиқарилди.

Тошкентда 31 декабрь куни автобуслар соат 00:00 гача ҳаракатланади
29 декабр 2022, 09:21

Тошкентда 31 декабрь куни автобуслар соат 00:00 гача ҳаракатланади

«Тошшаҳартрансхизмат» пойтахтда 31 декабрь — Янги йил байрами куни автобуслар соат 00:00 гача ҳаракатланишини маълум қилди. Қолаверса, 2 январь куни якшанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида, 3 январь куни эса шанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида ҳаракатланади.

Пойтахт автобусларини таъмирлаш учун 5 млрд сўм ажратилди
21 декабр 2022, 15:57

Пойтахт автобусларини таъмирлаш учун 5 млрд сўм ажратилди

Тошкент шаҳридаги 220 дан ортиқ автобусларни жорий ва капитал таъмирлаш учун 5 млрд сўм ажратилди. Маълум бўлишича, 175 та автобус кейинги фаолиятга яроқсиз деб топилган ва улар ҳисобдан чиқарилади.

Тошкент автобусларидаги шилқимликка қарши кампания ярим йил ҳам давом этмади. Нега?
19 декабр 2022, 15:42

Тошкент автобусларидаги шилқимликка қарши кампания ярим йил ҳам давом этмади. Нега?

Бир йил аввал пойтахт aвтобусларида тегажоқликка қарши кампания бошланганди, бугун эса ундан фақат чипталардаги тарғибот қолган, холос. Ташкилотчилар лойиҳа давом этиши лозимлигини, «Тошшаҳартрансхизмат» эса таклифларга очиқлигини айтмоқда. Фақат «бунинг молиявий тарафи ҳам инобатга олиниши керак».

Автобус ҳайдовчиларнинг ойлик маоши 2 баробарга ошади — Тошшаҳартрансхизмат
15 декабр 2022, 15:06

Автобус ҳайдовчиларнинг ойлик маоши 2 баробарга ошади — Тошшаҳартрансхизмат

Президент топшириғига асосан «Тошшаҳартрансхизмат» автобус ҳайдовчилари 2022 йилнинг декабрь ойидан бошлаб камида 5−6 млн сўм миқдорида ойлик маоши олишини маълум қилди.

Тошкентда икки автобус иштирокидаги ЙТҲ оқибатида йўловчилар жароҳатланди
14 декабр 2022, 16:36

Тошкентда икки автобус иштирокидаги ЙТҲ оқибатида йўловчилар жароҳатланди

Мирзо Улуғбек туманида икки йўловчи ташувчи автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда икки нафар йўловчи тан жароҳат олди.

Президент энг оғир йўналишларга қўшимча автобуслар қўйиш бўйича топшириқ берди
13 декабр 2022, 18:00

Президент энг оғир йўналишларга қўшимча автобуслар қўйиш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев пойтахтда жамоат транспортидан фойдаланадиган 1,3 млн йўловчи учун автобуслар етишмаётганини танқид қилди. Президент энг оғир йўналишларга қисқа муддатда қўшимча автобуслар қўйиш ҳамда ҳайдовчиларнинг ойлик маошларини ошириш бўйича кўрсатма берди.

Автобуслар қатновида оралиқ интервал чўзилиши мумкин — Тошшаҳартрансхизмат
5 декабр 2022, 10:00 1

Автобуслар қатновида оралиқ интервал чўзилиши мумкин — Тошшаҳартрансхизмат

Пойтахтда ҳаво совуқ, қор ёғиб, автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлган. «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ҳайдовчилардан зарур бўлмаса шахсий машинада юрмасликни сўради. Пиёдалар йўлдан кесиб ўтаётганда эҳтиёт бўлиши айтилди. Айрим автобусларнинг келиш вақти ҳам чўзилиши мумкин.

Тошкентда янги экспресс йўналишдаги Mercedes автобусида ёнғин чиқди
26 ноябр 2022, 15:53

Тошкентда янги экспресс йўналишдаги Mercedes автобусида ёнғин чиқди

Тошкентда шанба куни «ТТЗ — Машинасозлар» экспресс-йўналиши бўйлаб ҳаракатланувчи Mercedes-Benz Conecto Low Floor русумли автобусда ёнғин чиқди. Ушбу йўналиш бўйлаб ҳаракатлар уч кун аввал бошланган эди. Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

Самарқандда автобус ҳайдовчиси ҳамкасби билан жанжаллашиб, уни босиб кетди
14 октябр 2022, 12:30

Самарқандда автобус ҳайдовчиси ҳамкасби билан жанжаллашиб, уни босиб кетди

Самарқанднинг Мирзо Улуғбек кўчасида автобус ҳайдовчилари жанжаллашиб қолди. Ҳайдовчилардан бири ҳаракатни бошлаган автобус ён ойнасига осилиб олди. Оқибатда у автобус тагига йиқилиб, вафот этди.

Нима учун йўловчилар нақд пулсиз тўлов шаклига нисбатан секин ўтишмоқда?
4 октябр 2022, 14:21 2

Нима учун йўловчилар нақд пулсиз тўлов шаклига нисбатан секин ўтишмоқда?

Тошкентдаги автобусларнинг 54% йўловчилари йўлкирани нақд шаклда тўлашда давом этмоқда. Метрода эса бу рақам 61%ни ташкил қилмоқда. «Газета.uz» нима учун одамлар нақд пулсиз тўлов шаклига ўтишни истамаслиги ва муаммони қандай ҳал этиш мумкинлигини ўрганишга ҳаракат қилди.

Тошкентга йил якунига қадар 190 та катта сиғимли автобуслар келтирилади
29 сентябрь 2022, 15:47

Тошкентга йил якунига қадар 190 та катта сиғимли автобуслар келтирилади

Тошкент шаҳрига 2022 йил охиригача 190 дона MAN русумли автобуслар олиб келинади. Сотиб олинган автобуслар ишлаб турган автобуслар қаторига киритилади ва кам сиғимли ISUZU ларнинг ўрнини эгаллайди.

Қозоғистонда «Тошкент — Бишкек» автобуси ЙТҲга учради
27 август 2022, 12:07

Қозоғистонда «Тошкент — Бишкек» автобуси ЙТҲга учради

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида «Тошкент — Бишкек» автобуси йўлдан чиқиб кетди. 12 киши оғир яраланган.

Сирдарёда автобус газ баллони портлаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
18 август 2022, 16:39 1

Сирдарёда автобус газ баллони портлаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Сирдарёнинг Оқолтин туманида Хоразм вилояти Боғот туманидаги автомактабга тегишли «Исузу» автобусининг газ баллони портлади. Дастлабки маълумотларга кўра, 6 киши воқеа жойида вафот этган ва 15 киши жароҳатланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг