Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек кўчасида икки автобус йўл-транспорт ҳодисаси содир этди, дея хабар қилди пойтахт ЙҲХБ.

2022 йил 14 декабрь куни соат 11:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек кўчасида 2000 йилда туғилган Д.А. бошқарувидаги Mercedes-Benz йўловчи ташувчи транспорт воситаси ва 1972 йилда туғилган Т.С. бошқарувидаги давлат рақам белгиси 01 031 JFA бўлган MAN A22 йўловчи ташувчи транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Йўл транспорт ҳодисалари натижасида 2 нафар йўловчи тан жароҳати олди.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.