1 апрелга қадар Тошкентга қўшимча 1 мингта автобус олиб келинади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев чоршанба куни пойтахтдаги йиғилишда хабар қилди. Аввалроқ эса давлат раҳбари бош вазир Абдулла Ариповга 1 мартга қадар шу сондаги замонавий автобусларни харид қилиш бўйича топшириқ берганини маълум қилган эди. Бундан ташқари, республика ҳудудлари учун 1000 та автобус харид қилиш режалаштирилган.

Шаҳар жамоат транспорти учун ажратилган йўлакларни яратишда давом этади — улар 25 та кўчада пайдо бўлиши керак, деди президент. Январь ойида бўлиб ўтган йиғилишда у Тошкентнинг 73 та кўчасида жами «ажратилган майдонлар» ташкил этиш режалаштирилганини айтди.

Йил охиригача 233 та чорраҳада йўловчилар оқимига қараб светофорни бошқариш тизими жорий этилади.

20 та оқим юқори кўчаларда (аввал 10 та экани айтилганди) хусусий шериклик асосида жами 10 минг ўринли паркоматлар ташкил қилинади.

Чилонзор, Юнусобод ва Яшнобод туманларидаги шаҳарга олиб кирувчи 6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар ташкил қилиниб, тайёр бизнес сифатида аукционга чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, шу куни президент Қўйлиқ метрополитенининг янги участкаси бўйлаб ҳаракатланди.