«Тошшаҳартрансхизмат» пойтахтда Янги йил байрамини нишонлаш кунларида жамоат транспорти фаолияти қай тартибда ташкил этилиши ҳақида маълумот берди.

31 декабрь куни Тошкент шаҳрининг марказий қисмлари орқали ҳаракатланувчи барча автобус йўналишларининг ҳаракати соат 24:00 гача узлуксиз равишда ташкил этилади.

Автобуслар 2 январь душанба — дам олиш куни якшанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида, 3 январь сешанба — 7 январь шанба кунидан кўчирилган қўшимча дам олиш кунида шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ва 7 январь шанба куни иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатланади.