Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида -102 кг вазн тоифасида қатнашган ўзбекистонлик Шарофиддин Амриддинов 1 та олтин ва 2 та кумуш медалини қўлга киритди. Аввалроқ Адҳамжон Эргашев терма жамоа ҳисобига 3 та олтин медаль келтирганди.
Қувайтда ўтаётган енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида кўпкураш баҳсларида Нодир Норбоев, баландликка сакраш дастурида Барнохон Сайфуллаева олтин медаль олди. Аввалроқ, 15 ёшли Шарифа Давронова узунликка сакраш баҳсида олтин медалга эга чиққанди.
Қувайтда ўтказилган енгил атлетика бўйича 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик 15 ёшли Шарифа Давронова узунликка сакрашда 6,06 метр натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритди.
Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Адҳамжон Эргашев Баҳрайндаги Осиё чемпионатида 3 та олтин медални қўлга киритди.
Humo Arena`да ўтаётган дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатиниг 6 кунида -100 кг вазн тоифасидаги беллашувда Музаффарбек Тўрабоев чемпионликни қўлга киритди. Шу билан Ўзбекистон ҳисобига иккита олтин медал ёзиб қўйилди. Шавкат Мирзиёев спортчини ғалаба билан табриклади.
Дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатининг -90 кг вазн тоифасида ғолиб бўлган Давлат Бобоновга олтин медални Шавкат Мирзиёевнинг ўзи тақиб қўйди. «Президент томоша қилиб ўтирганидан кейин ютқазишга ҳаққим йўқ эди», — деди Бобонов. «Газета.uz» финал учрашувидан фоторепортаж тайёрлади.
Ампутантлар ўртасида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Гаити жамоасини мағлуб этиб, Жаҳон кубогида учинчи ўринни эгаллади. Бу терма жамоанинг турнир тарихидаги еттинчи медалидир.
Тошкентда ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг 1-кунида Ўзбекистон вакили Дилшодбек Баратов -60 кг вазн тоифасида бронза медали учун баҳсда қозоғистонлик спортчига имкониятни бой берди. 48 кг вазнда Ҳалима Қурбонова туркиялик спортчини енгиб, иккинчи даврада Италия вакилига мағлуб бўлди.(Фото)
Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти масъул ходими бўлиб ишлаб келган Рашид Талипов Ўзбекистон миллий каратэ федерацияси раиси лавозимига сайланди.
«Локомотив» ПФК футболчиси Кахи Махарадзе ва эркин агент Евгений Кочнев 2 грузиялик билан келишиб, тотализатор ҳамда келишилган ўйинларда иштирок этгани учун ЎФА икки футболчини ўйинлардан 5 ва 3 йилга четлаштирди. Улар жарима ҳам тўлайди.
«Бунёдкор» футбол клуби президенти олиб борилаётган ишлар қониқарсиз, натижалар эса ачинарли аҳволда эканлиги сабаб Улуғбек Мирзаев ўрнига Азиз Ҳайдаровни директор этиб тайинлади. Иван Бошкович эса бош мураббий бўлди. Аввал бу лавозимда Виктор Карпенко ишлаган.
Велоспорт бўйича Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоаси жами 14 та — 3 та олтин, 4 та кумуш ва 7 та бронза медалини қўлга киритди.
Сараевода бўлиб ўтган дзюдо бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлди. Дзюдочилар жамоавий баҳсларда ҳам қатнашиб, ўз тарихида илк марта бронза медалини қўлга киритди.
Ўзбекистон бокс терма жамоасининг янги мураббийлар штабида энди федерация маслаҳатчиси, жамоа катта мураббийи, мураббий, тренер-физиотерапевти лавозимларида кубаликлар фаолият олиб боради. Тажрибали мураббий Раҳматжон Рўзиохунов эса мураббийлар штабидаги ишини давом эттириши маълум бўлди.
Вьетнамда бўлиб ўтаётган кадетлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритиб, ўз тарихидаги энг яхши натижани янгилади.
Ўзбекистонлик собиқ футбол ҳаками Равшан Эрматов Россия футбол иттифоқининг ҳакамлар комиссияси аъзоси бўлди. У Россия футболида ҳакамлар бўйича экспертлик қилади.
Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида ўтказилган пара-таэквондо бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, жамоавий ҳисобда Эрондан сўнг иккинчи ўринни эгаллади.
Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган аралаш жанг санъатлари бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медалига сазовор бўлди.
18 август куни Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилган V Ислом бирдамлиги ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Унда Ўзбекистон термаси жами 51 та олтин, 42 та кумуш ва 65 та бронза медалини қўлга киритиб, жамоавий ҳисобда иккинчи ўринни эгаллади.
Ислом бирдамлиги ўйинларида совриндор бўлган спортчиларга «олтин» учун 5 минг, «кумуш» учун 3 минг ва бронза медаль учун 2 минг доллар берилади. Спортчиларнинг мураббийларига эса мос равишда 2,5 минг, 1,5 минг ва 1000 доллардан топширилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг