Ўзбекистон терма жамоаси ампутантлар ўртасида Жаҳон кубогида учинчи ўринни эгаллади. 9 октябрь куни Истанбулда бўлиб ўтган турнирнинг бронза медали учун ўтказилган баҳсда ўзбекистонликлар Гаити терма жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этишди.

Миллий терма жамоа сафида голларга Қудрат Худойқулов (14-дақиқа) ва хет-тирик қайд этган Азиз Абдураҳмонов (17, 48, 49) муаллифлик қилишди (голлар видеоси).

Ўзбекистон «E» гуруҳидан Польша (3:1), Испания (3:0) жамоаларини мағлуб этиб, Танзанияга (0:2) имкониятни бой бериб, биринчи ўринга чиқди. Терма жамоа 1/8 финалда Колумбияни (4:1), чорак финалда Италияни (5:1) мағлуб этган бўлса-да, ярим финалда бўлажак Кубок чемпиони — Туркияга имкониятни бой берди (0:1).

Умуман олганда, жаҳон чемпионати тарихида терма жамоа еттита медални: учта олтин (2007, 2010, 2012), битта кумуш (1998) ва учта бронза (1991, 2002, 2022) қўлга киритди.

1984−2022 йиллар учун мамлакатларнинг медаллар рейтинги.

Терма жамоа 10 октябрь куни соат 19:00да Ўзбекистонга қайтади.

ФОТО