Баҳрайнда ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида -102 кг вазн тоифасида қатнашган ўзбекистонлик Шарофиддин Амриддинов 1 та олтин ва 2 та кумуш медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

У даст кўтариш машқида 172 кг билан Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони қатарлик Элбаҳ Фаресни ҳам ортда қолдирди ҳамда олтин медаль соҳиби бўлди.

Силтаб кўраришда 196 кг, икки курашда эса 368 кг қайд этган самарқандлик спортчи 2 та кумуш медални келтирди.

Аввалроқ яна бир ўзбекистонлик оғир атлетикачи Адҳамжон Эргашев Баҳрайндаги Осиё чемпионатида 3 та олтин медални қўлга киритганди.

Фото