Қувайтда ўтаётган 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарифа Давронова олтин медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.


У узунликка сакраш секторида шахсий рекордини янгилаб, 6,06 метр натижа қайд этди. Ушбу йўналишда иштирок этган бошқа бир ўзбекистонлик атлет Хушноза Шавкатова 5,78 метр билан тўртинчи ўриндан жой олди.

Шарифа Давронова (Ўзбекистон) — 6,06 метр

Моҳам Мубсина (Ҳиндистон) — 5,91

Жиа Йин (Гонконг) — 5,81

Хушноза Шавкатова (Ўзбекистон) — 5,78