Вьетнамда ўтказилаётган таэквондо WТ бўйича кадетлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 6 та медалга сазовор бўлди, деб хабар берди Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати.

Кадетлар тоифасидаги беллашувларда ўзбекистонликлар 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда, ўз тарихидаги энг яхши натижани янгилади.

Ғолиб ва совриндорлар:

Олтин:

-37 кг: Валерия Хегай

-45 кг: Беҳруз Салимов

+65 кг: Жавоҳир Ҳидоятов

Кумуш:

-65 кг: Аҳаджон Мухторов

Бронза:

-44 кг: Мубина Бабасаидова

-55 кг: Аминахон Камалова

Фото: