«Бунёдкор» футбол клуби бош директори ва бош мураббийи лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда клуб президенти, шунингдек «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги танқидий руҳда ўтган йиғилишда айтилди.

«Бунёдкор» футбол клубида амалга оширилаётган ишлар қониқарсиз ҳолатда, натижалар эса ачинарли аҳволда эканлиги, ҳолатни яхшилаш ва соғломлаштириш учун клубда ва дирекция раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширилгани маълум қилинди.


Бундай салбий натижалар учун авваллари молиялаштиришдаги муаммолар баҳона қилингани, ҳозирда бу соҳада муаммо йўқлиги аксинча клуб ва дирекция учун зарур барча маблағлар, ойлик-маошлар ва мукофот пуллари ўз вақтида берилаётгани айтилди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда ҳомий «Ўзбекнефтгаз» томонидан клубнинг 393 нафар ходимларига октябрь ойи учун 1 млрд 532 млн сўмдан кўпроқ ойликларини тўлаб бериш кечиккан.

Бунда клуб директори ҳамда асосий жамоа мураббийининг ўз вазифаларини етарли даражада бажармаганлиги сабаб ишдан олинди. Клубга Улуғбек Мирзаев ўрнига «Бунёдкор» Академияси директори Азиз Ҳайдаров директор бўлди.

Азиз Ҳайдаров. Фото: «Ўзбекнефтгаз» АЖ

Асосий жамоа мураббийи Виктор Карпенко ўрнига «Бунёдкор» U-21 жамоаси бош мураббийи Иван Бошкович тайинланади. Бошкович футболчи ва мураббий сифатида Европа футболи билан таниш. Унинг тажрибаси жамоадаги натижаларни ўзгартиришига умид билдирилди, дейилади хабарда.

Иван Бошкович. Фото: «Ўзбекнефтгаз» АЖ

Унга аввало жамоадаги муҳитни ўзгартириш, футболчилар билан алоҳида ишлаш бўйича топшириқ ва вазифалар берилди. У бош мураббий фаолиятига аралашса, жазоланади.

«Бунёдкор» академияси директорлигига, Академияда фаолият юритиб келаётган Ислом Аҳмедов тайинланади. Келтирилишича, у футболда катта тажрибага эга эксперт.

Ислом Аҳмедов. Фото: «Ўзбекнефтгаз» АЖ

Маълумот учун, «Бунёдкор» ФК Суперлига жорий мавсумининг 18-туридан сўнг жамоа 20 очко жамғарган ҳолда 9-ўринда бормоқда. Жамоа 18 та ўйинда 20 та гол урган бўлса, 29 та тўп ўтказиб юборган ёки тўплар нисбати -9 га тенг. Суперлиганинг 2021 йил мавсумида жамоа 18-турдан сўнг 29 очко жамғарган ҳолда 5-ўринни эгаллаб турган эди. Тўплар нисбати эса +12.