Таиландда велоспорт бўйича Осиё кубоги якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 14 та медални қўлга киритди, дея хабар берди велоспорт федерацияси матбуот хизмати.

Мусобақа аввалида терма жамоа вакиллари 1 та олтин ва 2 та кумуш ҳамда 3 та бронза медалини қўлга киритди. Кейинчалик биатлон баҳсларида Янина Кускова олтин, Маргарита Мисюрина эса кумуш медалини жамоа ҳисобига қўшиб қўйдилар.

Мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 7 та медалга эга чиқди.

Бунда эркаклар ўртасидаги гуруҳлик баҳсларида Дмитрий Бочаров энг яхши натижани қайд этиб, олтин медални қўлга киритди. Аёллар ўртасида Янина Кускова иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш, Маргарита Мисюрина эса кучли учликни якунлаб, жамоа ҳисобига бронза медални қўшиб қўйди.

Эркаклар ўртасида трек йўналиши бўйича ўтказилган мусобақада Данил Евдокимов бронза, аёллар ўртасида Нафосат Қўзиева кумуш, Маргарита Мисюрина бронза медалига сазовор бўлди.

Осиё кубоги якунида Нафосат Қўзиева скретч пойгасида бронза медали соҳибига айланди.

Эслатиб ўтамиз, президент фармони билан велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Олга Забелинская давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи фахрий унвони билан тақдирланганди.