Жамият

Салим Абдувалиев («Салимбой») Тошкентда ушланди
5 декабр 2023, 23:39

Салим Абдувалиев («Салимбой») Тошкентда ушланди

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Миллий олимпия қўмитаси раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган «Салимбой» лақабли тадбиркор Салим Абдувалиевни қўлга олди.

Тошкент шаҳрининг бош режасини ишлаб чиқиш учун биринчи босқичда 40 млрд сўм ажратилди
5 декабр 2023, 23:13

Тошкент шаҳрининг бош режасини ишлаб чиқиш учун биринчи босқичда 40 млрд сўм ажратилди

Пойтахт халқ депутатлари кенгаши «Янги Тошкент» лойиҳасини ҳисобга олган ҳолда Тошкент шаҳрининг бош режасини ишлаб чиқиш учун биринчи босқичда 40 млрд сўм ажратилишини маъқуллади.

БААнинг Tadweer компанияси Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқаришда ёрдам беради
5 декабр 2023, 22:47

БААнинг Tadweer компанияси Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқаришда ёрдам беради

Ўзбекистон Экология вазирлиги ва Tadweer (БАА) компанияси COP28 доирасида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш соҳасида «яшил» технологияларни жорий этиш, шунингдек, чиқиндиларни электрга айлантириш заводини ишга туширишни назарда тутувчи меморандумни имзолади.

Click 1 млрд сўмлик ютуқли ўйин ўтказмоқда
5 декабр 2023, 19:00

Click 1 млрд сўмлик ютуқли ўйин ўтказмоқда

24 январгача Click компанияси 1 млрд сўм ўйналувчи акция ўтказмоқда. Асосий пул мукофотларидан ташқари, иштирокчиларда ҳар кунлик совринларни ютиб олиш имконияти бор.

Тест: Disney мультфильмларини қанчалик яхши биласиз?
5 декабр 2023, 18:55

Тест: Disney мультфильмларини қанчалик яхши биласиз?

Рекорд даражада кўп — 26 та «Оскар» ҳайкалчаси эгасига айланган Уолт Дисней таваллудига 5 декабрь куни 122 йил тўлди. У асос солган Disney студияси ўз фильмлари билан нафақат болалар, балки катталарга ҳам завқ улашишда давом этмоқда. «Газета.uz» айнан шу студия мультфильмлари ҳақида тест тайёрлади.

Ўзбекистонда бу йилги куз кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди
5 декабр 2023, 17:19

Ўзбекистонда бу йилги куз кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди

Ўзбекистонда 2023 йил кузи, хусусан, ноябрь ойи метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун энг иссиғи бўлди. Фаслнинг сўнгги ойида ҳарорат +28 даражагача кўтарилди. Республика бўйича ёғингарчилик кам ва меъёр атрофида бўлди.

Uzbekistan Airways талабаларга 50 фоиз чегирма тақдим этади
5 декабр 2023, 16:56

Uzbekistan Airways талабаларга 50 фоиз чегирма тақдим этади

Uzbekistan Airways томонидан қишки таътил муносабати билан ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида ўқувчи талабаларга 23 декабрдан 7 январгача 50 фоизлик чегирма берилади.

Москвадан Термизга учаётган самолёт Ақтўбега фавқулодда қўнди
5 декабр 2023, 15:46

Москвадан Термизга учаётган самолёт Ақтўбега фавқулодда қўнди

Москва — Термиз йўналишида учаётган самолёт йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳри халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга қўнди. Экипаж борт тагига тез ёрдам машинасини чақиртирган.

Адлия вазирлиги қарғиш учун жазо жорий қилинаётганини рад этди
5 декабр 2023, 13:33

Адлия вазирлиги қарғиш учун жазо жорий қилинаётганини рад этди

Адлия вазирлиги қарғиш учун жарима ва 15 суткагача қамоқ тарзидаги маъмурий жавобгарлик жорий этилиши режалаштирилаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Бундай ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаган, деди вазирлик.

Тошкентда қалбаки 20 минг долларни сотишда гумонланганлар ушланди
5 декабр 2023, 13:12

Тошкентда қалбаки 20 минг долларни сотишда гумонланганлар ушланди

Чилонзор туманида қалбаки 20 минг долларни сотишда гумонланган шахслар ушланди. Улар фуқарога пулларни 10 минг долларга сотган.

Андижонда уч нафар жиноят олами вакиллари ушланди
5 декабр 2023, 13:11

Андижонда уч нафар жиноят олами вакиллари ушланди

Андижон вилоятидаги профилактик тадбирларда жиноят олами вакиллари, товламачилар, «ўзидан етакчи ясаб олганлар» ҳамда уларга яқин бўлган шахслар қўлга олинмоқда. Хусусан, безорилик, товламачилик ва гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларни содир этишда гумонланиб 3 нафар шахс ҳибсга олинди.

Жиззахда бошқаруви йўқотилган «Жигули» 5 та автомобилга бориб урилди
5 декабр 2023, 11:27

Жиззахда бошқаруви йўқотилган «Жигули» 5 та автомобилга бориб урилди

Жиззах шаҳрида «ВАЗ-2107» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган 5 та автомобилга бориб урилди. Оқибатда уч киши жароҳатланди.

Урганч ва Хива ўртасида троллейбус ҳаракати тикланди
5 декабр 2023, 10:46

Урганч ва Хива ўртасида троллейбус ҳаракати тикланди

Урганч-Хива-Урганч йўналишидаги троллейбус ҳаракати тикланди. Қатнов юқори кучланишли электр симлари ва трансформаторларида таъмирлаш ишлари олиб борилгани ҳамда электр энергияси бўйича юзага келган муаммолар сабабли 20 ноябрда тўхтатилганди.

«Гўё шаҳарни булут қоплагандек». Урганчдаги туман — Азамат Маткаримов объективида
5 декабр 2023, 10:22

«Гўё шаҳарни булут қоплагандек». Урганчдаги туман — Азамат Маткаримов объективида

4 декабрь куни эрталаб Урганчни қалин туман қоплади. Бундай об-ҳаво туфайли иккита авиарейс кечиктирилди. Соат 10 га келиб, туман тарқади. Фотограф Азамат Маткаримов тонгда туманли шаҳарни айланди.

Фарғонада майнинг ферма давлатга 2,8 млрд сўмдан зиёд зарар келтиргани аниқланди
5 декабр 2023, 10:16

Фарғонада майнинг ферма давлатга 2,8 млрд сўмдан зиёд зарар келтиргани аниқланди

Учкўприк туманида давлатга 2,8 млрд сўмдан зиёд зарар келтирган майнинг ферма фаолияти тўхтатилди.

Янгиҳаёт, Бектемир, Яшнобод туманларининг айрим ҳудудларида газ ўчирилади
5 декабр 2023, 09:52

Янгиҳаёт, Бектемир, Яшнобод туманларининг айрим ҳудудларида газ ўчирилади

Тошкентнинг Янгиҳаёт, Бектемир, Яшнобод туманларидаги баъзи маҳалла ва кўчаларда 5−6 декабрь кунлари табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Олийгоҳларда айрим талабаларнинг контракт тўлаш муддати узайтирилди
5 декабр 2023, 09:44

Олийгоҳларда айрим талабаларнинг контракт тўлаш муддати узайтирилди

Давлат ОТМларида 1-курс ва ўқишини кўчиришга тавсия этилган талабалар учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 25 декабрга қадар узайтирилди. Юқори босқичдагиларнинг контрактни тўлаш муддати эса олийгоҳ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.

Тошкентда жиноий фаолиятда гумонланган яна 10 киши қўлга олинди
5 декабр 2023, 09:33

Тошкентда жиноий фаолиятда гумонланган яна 10 киши қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан жуда кўп миқдорда товламачилик моддаси бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида жиноий фаолиятда гумонланган яна 10 киши қўлга олинди. «Улар таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини ноқонуний қўлга киритиш билан шуғулланган», — дейилади хабарда.

Достон Халилов Ўзбекистондан қочишга уринган вақтда қўлга олинди
5 декабр 2023, 09:22

Достон Халилов Ўзбекистондан қочишга уринган вақтда қўлга олинди

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Достон Халиловни Қирғизистонга қочишга уринган вақтда қўлга олди. Унинг Бахтиёр Қудратуллаев («Бахти Ташкентский») билан яқин жиноий алоқаси бўлгани қайд этилган.

11 млн маҳсулот ва 10 та шаҳарда 100 та тарқатиш пункти: Uzum Market кузги сарҳисобни эълон қилди
4 декабр 2023, 17:00

11 млн маҳсулот ва 10 та шаҳарда 100 та тарқатиш пункти: Uzum Market кузги сарҳисобни эълон қилди

Миллий маркетплейс Uzum Market куз фаслининг уч ойи сарҳисоблар билан ўртоқлашди. Унга кўра, платформада 11 млн маҳсулот расмилаштирилди, Ўзбекистоннинг 10 та шаҳрида 100 та янги тарқатиш пункти очилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг