Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт, Бектемир, Яшнобод туманларида газ таъминоти қисман тўхтатилади, дея хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги.

Бунга куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилиши сабаб қили кўрсатилган. Газ таъминоти тўхтатиладиган ҳудудлар:

Янгиҳаёт туманида 5 декабрь куни 11:40 дан 18:00 гача:

  • Хушнуд маҳалласи Сой бўйи, Сардор, Ривожланиш кўчаларида 175 та хонадон;
  • Улгуржи истеъмолчилар — 2 та.

Бектемир туманида 5 декабрь 11:40 дан 16:00 гача:

  • Абай маҳалласи;
  • Чашма маҳалласи;
  • Улгуржи истеъмолчилар — 6 та.

Яшнобод туманида 6 декабрь 10:40 дан 18:00 гача:

  • Уйсозлар маҳалласи;
  • Улгуржи истеъмолчилар — 4та.