Уч ой ичида Uzum Market миллий маркетплейси кунлик буюртмалар сони бўйича янги рекорд ўрнатди, янги омборни ишга туширди, география ва ассортиментни кенгайтирди.

Савдо рекордлари

11.11 савдосининг дастлабки 24 соатида ўзбекистонликлар 130 мингдан ортиқ буюртма беришди — бу 2022 йилга нисбатан 15 баравар кўп. Йилнинг асосий чегирмаларидан бири бўлган ушбу кунларда мамлакат аҳолиси Uzum Market`да жами 618 440 та буюртма берди. Тошкент, Самарқанд ва Бухорода яшовчилар харидорларнинг энг фаоли бўлишди.

Шу уч ой ичида мамлакат аҳолиси миллий маркетплейсдан 11 миллиондан ортиқ товар сотиб олишди. Буюртмалар сони бўйича гўзаллик ва соғлиқ учун товарлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший техника ва электроника, шунингдек, уй-рўзғор буюмлари етакчи ўринни эгаллади.

Uzum Market`да савдолар давом этмоқда — 4 декабрга қадар миллий маркетплейсда «Кибердушанба», яъни электроника ва маиший техникага чегирмалар амал қилади.

Логистика ва сотувчилар

Буюртмалар билан бирга сотувчиларнинг сони ҳам осиб бораётганда (ноябрь ойининг ўзида миллий маркетплейсда яна 1134 сотувчи рўйхатдан ўтган) хизмат сифатини сақлаб қолиш учун Uzum Market 18 минг кв. м. майдонга эга янги омборни ишга туширди. Тошкентнинг Сергели туманида жойлашган янги омбор 5 млн дан ортиқ товарларни жойлаштиришга имкон беради.

Uzum Market омборларидан товарлар ҳар куни мамлакатнинг барча ҳудудларидаги 72 та шаҳарга жўнатилади. 3 ой ичида маркетплейс жамоаси 10 та янги шаҳарда 100 дан ортиқ янги буюртма тарқатиш пунктларини ишга туширди. Умуман олганда, Uzum Market тарқатиш пунктлари сони бугунги кунда бутун мамлакат бўйлаб 336 та бўлиб, мамлакатдаги энг йирик тармоқлардан бири ҳисобланади.

Сервислар интеграцияси

11.11 савдосида буюртмаларнинг қарийб 45 фоизи Uzum Nasiya муддатли тўлов усули билан тўланган, уни Uzum Market`да расмийлаштириш мумкин. Октябрь ойида маркетплейс иловаси фойдаланувчилари Uzum Tezkor орқали кафе ва ресторанлардан севимли таомларни етказиб беришга буюртма бериш имкониятига эга бўлишди. Бунда, маркетплейс фойдаланувчилари Uzum Tezkor га буюртма бериш учун қайта рўйхатдан ўтишлари керак эмас.

Бугун Uzum Tezkor`да Тошкент ва Андижондаги 700 дан ортиқ кафе ва ресторанлардан етказиб бериш имконияти мавжуд, ноябрь ойида эса сервис Makro супермаркетларидан товарларни экспресс-етказиб беришни ҳам йўлга қўйди.

«Биз мамлакатнинг миллионлаб аҳолисига юз минглаб товарларни харид қилиш, тадбиркорларга эса ўз товарларини маркетплейснинг логистика ва IT инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда бутун мамлакат бўйлаб сотиш имкониятини берадиган миллий платформани яратмоқдамиз. Бир йилдан бери биз секинлашмасдан бутун мамлакат бўйлаб инфратузилмани ривожлантирмоқдамиз ва келгуси йилда биз мамлакатдаги энг йирик логистика мажмуасининг биринчи қисмини ишга туширамиз. 2024 йилда Uzum Market буюртма тарқатиш пунктлари мамлакатнинг 10 мингдан ортиқ аҳолиси бўлган ҳар бир аҳоли пунктида бўлади», — деди Uzum Market бош директори Илшат Хаметов.

Facebook: fb.com/uzummarket
Instagram: @uzum.market
Telegram: t.me/uzum_market

Реклама ҳуқуқлари асосида.